Банкдан кредит олиб, уни даромад келтирадиган турли соҳаларга йўналтириб, рўзғор тебратаётган, дастурхонини тўкин қилаётган инсонлар ғайратига қойил қолмай илож йўқ. Улар ўз хонадонидаги имкониятдан оқилона ва унумли фойдаланишни яхши ўзлаштиришган.
Паркент тумани, Чанги қишлоғи, Олмазор маҳалласида яшовчи Олим Ҳожиев ҳам ана шундай тадбиркорлардан бири. У «Агробанк»нинг туман филиалидан 7 миллион 400 минг сўм кредит олиб, 200 та товуқ сотиб олди ва бу ишга оила аъзолари билан бирга киришди. Кўп ўтмай, қилинган меҳнат ўз самарасини бериб, тадбиркор кунига ўртача 80-90 донадан тухум ола бошлади. Товуқ боқишга астойдил киришган тадбиркор унинг барча фойдали жиҳатларини жуда тез ўзлаштириб олди.
— Товуқни етти хазинанинг бири дейишади, — дейди тадбиркор Олимжон ҲОЖИЕВ. — Қадимда кекса момоларимиз товуқ патидан парёстиқлар тайёрлаган. Гўшти парҳез таом ҳисобланади. Тухуми эса тўйимли, танага қувват беради. Унда кальций, темир моддалари кўп. Хуллас, товуқ боқишдан яхшигина даромад олиш мумкин, фойдали жиҳатлари бисёр...
Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔111
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔199
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔378
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил