Хўжалик ишлари мудири Холвой Ташмачиевнинг янги уйини муборакбод этгани ишхонадагилар уникига борадиган бўлишди. Холвой буни эшитди-ю, уйига югурди.
— Хотин, эртага ишхонадагилар уйга келадиган, тараддудингни кўравер.
— Бунча ҳовлиқмасангиз, ҳамма нарса бор, — деди хотини бамайлихотир.
Холвойнинг кўзи дераза пардаларига тушиб бақирди:
— Пардаларни олиб ташла! Ишхонадагилар буларни дарров танишади. Телевизорни уйдан олиб чиқинглар, буни ўтган йили ҳисобдан чиқарган эдик...
Бозордан ул-бул харид қилиб қайтган Холвой уйга қайтиб келди-ю... шип-шийдон меҳмонхонага кўзи тушиб анграйиб қолди.
— Ҳа, тинчликми? — қизиқсинди хотини. Кейин эрининг ҳолини тушуниб қолди. — Иккита гилам, қандил, ойнали шкафни ҳам ишхонадан олиб келган эдингиз... Юмшоқ ўриндиғ-у, диванлар ҳам...
— Бас қил! — Холвой хотинини гапиргани қўймай, хонадан-хонага ўта бошлади. Бу жойлардаги анжомлар ҳам юз фоиз ишхонадан ўмарилган...
— Уф, энди нима қилдик? Дарвоқе, онаси, қўшниларникига югур, ҳеч бўлмаса, пардаларини бериб туришсин.
— Вой, нима деяпсиз? Ахир, сиз қачон нима олиб келган бўлсангиз, ярмини қўшниларга сотганман. Уларнинг уйида ҳам ҳамма буюмлар...
— Нима-а?!
Холвойнинг тили калимага келмас, хуллас, абжир мудирнинг ҳоли вой эди.
Жабборберган ШОМУРОДОВ,
Қўнғирот тумани
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔956
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔894
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔981
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил