Мамлакатимизда томорқадан унумли фойдаланиш, йилнинг тўрт фаслида ҳам арзон, сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳозир Зангиота туманида 69 мингдан зиёд аҳоли хонадонида томорқа мавжуд. Аҳоли экин майдонларининг 3 минг 527 гектарига сабзавот, 415 гектарига картошка, 100 гектарига полиз экинлари экилган. 1 минг 308 гектарда мевали дарахтлар парваришланмоқда.
— Маҳалламиз аҳли томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил олади, — дейди тумандаги Ёшлар кўчаси, 24 уйда яшовчи Ф.АБДУЛЛАЕВ. — Томорқадан олинаётган маҳсулот кундалик рўзғорга ишлатилади, ортиқчаси бозорларга олиб чиқилади. Мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, 10 сотихли томорқамизда иссиқхона барпо этганмиз. Помидор, бодринг ва турли манзарали гул кўчатлари етиштиряпмиз.
Туманда такрорий экин экиш бошлаб юборилган. Хуллас, томорқачилик билан шуғулланаётган оилавий тадбиркорлар ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланмоқда.
Абдулазиз МУСАЕВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил