Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда 12 август — Халқаро ёшлар кунига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган лойиҳа — «Ёш оилалар ва қизлар» биринчи республика форуми айнан уюшмаган ёшларнинг орзу-интилишларини ўрганиш, уларни оилага, жамиятга муносиб инсонлар этиб камолга етказишга муносиб ҳисса қўшишдек мақсадларни кўзлайди.
8 — 12 август кунлари бўлиб ўтадиган мазкур ижтимоий-маърифий ҳафталик доирасида Сингапур менежментни ривожлантириш институти биносида «Мен ҳам етакчи бўламан!» мавзуидаги маърифий учрашув, «Фан-таълим — келажак пойдевори» мавзуидаги давра суҳбати, «Оилам китоб ўқийди», «Соғлом турмуш тарзи» акциялари ташкил этилади. Форумнинг якуний босқичида Хотин-қизлар қўмитасининг 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган «Ёш оилалар ва қизлар билан ишлаш бўйича стратегияси» тақдимоти, тўй-ҳашамларни исрофгарчиликларсиз ўтказишга оид тадбирлар, «Қизларжон» клубининг очилиши, «Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя» китобининг тақдимоти ҳам кўзда тутилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил