Долзарб мавзу      Бош саҳифа

БОЛАЛАРДАН ЎМАРИЛГАН ҒИШТЛАР

Уйимиз яқинида болалар майдончаси қурилаётганини эшитиб, нафақат болаларимиз, балки биз катталар ҳам қувониб кетдик. Кўп қаватли уйда яшайдиганлар учун бир парча ер ҳам жуда қадрли бўлиб қолади-да! Майдончада болаларимиз мириқиб ўйнаса, атроф чиройли бўлиб турса — қандай яхши.

БОЛАЛАРДАН ЎМАРИЛГАН ҒИШТЛАР

Чиндан ҳам, бу очиқ ер анча вақтдан бери қаровсиз, ҳувиллаб ётарди. Туманимиз ҳокимлиги ташаббуси билан чиқиндилардан тозаланди, тартибга келтирилди. Қисқа фурсатда бу ерда болалар ўйингоҳи барпо этилди. Ушбу маскандан уззукун болажонлар қийқириғи, шодон кулгиси эшитилиб туради. Шу боисдан ҳам бу жой дилбандларимизнинг энг севимли маскани бўлди десам, муболаға бўлмас. Аммо бир хунук ҳолат ҳамманинг дилини хира қилади.

Ўйингоҳ атрофига қип-қизил пишган ғишт дид билан териб чиқилган эди. Яъни, 1,5 метрча келадиган ўзига хос девор кўтарилди. Минг афсуски, орадан маълум муддат ўтгач, чор-атрофи ўралган майдонча деворининг ғиштлари ими-жимида, сувга тушган тошдек кўздан ғойиб бўла бошлади. Ахир, бу ғиштларни териш учун озмунча маблағ, ишчи кучи, вақт сарфланганми? Ўйингоҳ ичкарисига ўрнатилган ўриндиқларнинг айримларидаги тахталари олиб ташланган. Нега бундай қилинганига сира ақл бовар қилмайди.

Шунда беихтиёр ўйлаб қоласан, давлатимиз келажагимиз эгалари бўлган болаларга зарур шароитни яратиб бериш учун шунча қайғураётган, жон куйдираётган бир пайтда бу ҳолга нима дейиш мумкин? Ҳамма бало шундаки, жойидан кўчириб олинган, ўғирлаб, ташиб кетилган ғиштларни қайсидир ноинсоф ҳовлиси қурилиши учун ишлатган, ҳойнаҳой. Ёки ғиштни сотиб, топган пули бир кун келиб тешиб чиқмайдими, бунинг касофати болаларига урмайдими? Ўғирликни, бировнинг нарсасига кўз олайтиришни халқимиз ёмон иллат сифатида доимо қоралаб келади. Аммо болаларнинг ҳақидан ўғирликка қандай чидаш мумкин? Афсуски, болалар майдончасидан ғиштни ўмарган ўғрилар ҳалигача топилгани йўқ. Уларни излаб топиш ва элга шарманда қилиш керак, назаримда. Ана шунда адолат қарор топган бўларди.

Яшнобод туманининг Оҳанрабо кўчасида жойлашган ушбу болалар ўйингоҳи «Ўрта масжид» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли. Девор тикланган жойдан ғиштлар кўчириб олиб кетилган болалар майдончасини кўриб, ҳам раҳмингиз келади, ҳам ғазабингиз қўзийди. Назаримда, бефарқлик ва лоқайдлик сабаб шундай ҳол содир этилган.

Ахир, болажонларда энг яхши фазилатларни улғайтириш, камол топтириш ҳақида қанча гапирсаг-у, мана бундай ҳолатларга лоқайд қараб турсак, бераётган тарбиямизнинг қуввати, кучи бўлармикан? Ахир, биз катталар мурғак дилларни, беғубор қалбларни асраб-авайлашимиз, аввало, уларга намуна бўлишимиз керак эмасми?..

Улуғбек АКТАМОВ




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔120

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔108

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔235

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар