Бугун ерга меҳр бериб, ундан яхшигина даромад олаётган, ишнинг кўзини биладиган деҳқонлар, соҳибкору фермерлар кўплаб топилади. Паркентлик боғбон Шермон ЮСУФХЎЖАЕВ ана шундай фермерлардан бири.
Болалигидан боғдорчилик, деҳқончилик ишларига қизиққани боис, 2016 йилда «Асил Дил Бўстон» фермер хўжалигини ташкил этди. Фермер хўжалиги майдонининг 4 гектарига узум, олма ва олхўри ниҳоли ўтқазиб, янги боғ барпо этди. Ердан унумли фойдаланиш мақсадида, ниҳоллар орасига помидор, бодринг ва бошқа сабзавот экинлари экди.
— Келгуси режаларим улкан, — дейди «Асил Дил Бўстон» фермер хўжалиги раҳбари Шермон Юсуфхўжаев. — Бу йилги даромаддан, насиб қилса, битта трактор харид қилиш ва маҳалла гузари атрофидаги очиқ ерга тўйхона қуришни мўлжаллаяпман.
Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил