Фарғона туманидаги Аввал, Чимён, Лоғон, Каптархона, Оқбилол, Хонқиз қишлоқлари аҳолиси кафтдек ердан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини оширмоқда. Бу билан бозорни арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда.
«Миндонобод» маҳалласида яшовчи пенсионер Тўхтахон ая Эргашева томорқачиликнинг ҳадисини олганлардан. Ўғиллару келинлари билан мўъжазгина экин майдонидан унумли фойдаланиб, тўкин ҳаёт кечирмоқда. Қиш-баҳор ойларида 2 сотихли иссиқхонада бодринг, помидор етиштиради. Томорқадан олинган бу йилги даромад 6 миллион сўмдан ошди. Ҳамжиҳатликда қилинаётган ишлар туфайли оила моддий фаровонликка эришиб, янги машиналар олмоқда, тўйлар қилмоқда.
Зафаржон Аҳмедов томорқасига кирган киши қалампир етиштиришнинг ўзига хос усулларига гувоҳ бўлади. 8 сотих иссиқхонадан келадиган йиллик даромад 20 миллион сўмдан кам эмас. Иссиқхонадан 3 марта ҳосил олинади. Экинни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган. Томорқачиликда жорий этилган бу илғор усул маҳсулотни янада арзонлаштиришга хизмат қилмоқда. Янги хўжаликка кўчиб чиққан оила ҳалол меҳнат билан ишлаб топган даромади ҳисобига замонавий уй-жойлар қурмоқда.
— Ўқитувчиман. Бўш вақтимда фарзандлар билан томорқада ишлаймиз, — дейди Феруза Худоёрова. — Гилос, олмадан яхши даромад олдик. Қулупнай ва малинадан мавсумдаги даромад 15 миллион сўмдан ошди. Маҳсулотни бозорда ўзимиз сотамиз.
— Маҳалламизда умумий 19 гектардан ортиқ томорқа майдони мавжуд, — дейди «Миндонобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Комилжон БОБОЛИМОВ. — Томорқада аҳоли эҳтиёжи учун керакли бўлган сабзавот экинлари, турфа мевалар етиштирилмоқда. 12 хонадонда замонавий иссиқхона ташкил этилган. Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик тармоқлари ҳам ривожланмоқда.
Бундан 5 йил аввал маҳалла фуқаролар йиғинида 42 кам таъминланган оила рўйхатга олинган бўлса, ҳозир уларнинг сони икки ҳиссага камайган. Буларнинг барчаси мамлакатимизда яратилаётган шароит ва имкониятлар самарасидир.
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил