«Ўзбектелеком» компанияси ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Шайхонтоҳур туман бўлими ҳамкорлигида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
— Тадбирнинг асосий мақсади Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш, халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, уларни янги марралар сари руҳлантириш, ёшларимизни билимли ва юксак маънавиятли қилиб тарбиялашдан иборат, — дейди «Ўзбектелеком» АК Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бахтиёр Жўраев. — Бугун юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, қайси касб эгаси бўлишидан қатъи назар, фидокорона меҳнати билан мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиши мумкин.
Тадбирда иштирок этган маънавият тарғиботчилари, ижодкорлар йиғилганларни ана шу эзгу ғояларни рўёбга чиқаришда фаоллик кўрсатишга ундадилар.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил