Мактаб азиз ва табаррук маскан. Унда илму маърифатнинг боғбонлари ёш ниҳолларни парваришлаб, тафаккурига сайқал беради.
												Мактабни тамомлаб, маълум сабаблар билан унинг остонасига қадам босган ҳар бир инсонда болалик хотиралари, ёшликдаги шўхликлари ва таълим берган устозлари гавдаланади.
Паркент тумани Чанги қишлоғидаги ўзим ўқиган 11-умумтаълим мактабига бориб, хоналарни бирма-бир кўздан кечирар эканман, беихтиёр таълим берган устозлар ёдимга тушди.
2003 йил сентябрь ойи. Дастлабки дарс рус тили фанидан. Бошқа ўқувчилар қатори менинг ҳам хаёлимда бу фандан ким дарс ўтар экан, деган фикр ўта бошлади. Дарсга қўнғироқ чалиниб, синфхонага ҳаммамизга таниш устоз, қишлоқдошимиз Олимжон Каримов кириб келди. У киши бутун дарс давомида фақат рус тилида сўзлади: тушунган тушунди, тушунмаган эса йўқ.
Аввалига барчамизни бирма-бир ўрнимиздан турғазиб, бу фандан билимимиз қандай эканини аниқлаб олди.
Бир соатлик дарс давомида бу инсоннинг кўчада бошқа, иш вақтида бошқа эканига гувоҳ бўлдим. Болаларга дарс ўтар экан, қизиқарли саволлар, турли топишмоқлар билан дарсга бўлган қизиқишимизни ошириб борарди.
Мактабнинг рус тили хонасида шулар ҳақида ўйлар эканман, кўнглимда устознинг ҳолидан хабар олиш истаги пайдо бўлди.
Кўча бошидаги мўъжазгина уй эшигига йўналдим. Ичкарилаб борган сари ҳовлидаги гулларнинг хушбўй ҳиди димоғимни қитиқлай бошлади.
Бир пайтлар эринмасдан бизга бор билимини берган устоз катта сўрида набираларига китоб ўқиб ўтирарди. Нафақага чиқса-да, ўз касбининг фидойисига, маърифат улашишдан бир зум бўлса-да, тўхтамаган устозга тасаннолар айтдим.
— Биз ўзбеклар болажон халқмиз, — дейди Олимжон устоз. — Шу боис  қайси касб эгаси бўлсак ҳам, болаларимизга илм ўргатиш учун ўзимиз кўпроқ ўқишимиз, изланишимиз шарт. Уларнинг тарбиясида фақат мактабдаги устозига ишониб қолиш тўғри эмас. Бола ўқитувчи берган билимнинг бир шингилини олса, қолганини ота-оналар, бува-бувилар бериши керак.
Дарҳақиқат, устознинг бола тарбиясидаги юксак эътибори сабабли бугун фарзандлари олий маълумотли бўлиб, халқ хизматида, кўпчиликнинг дуосини олмоқда.
Кўп йиллик ҳалол меҳнатининг роҳатини кўриб, набиралар қуршовида ўтирган устознинг нақадар олийҳиммат, сахий инсонлигини ўйлаб, дунёда шундайлар кўпайишини ният қилиб, у киши билан хайрлашдим.
 
Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ
	
						
						
					 
					
					
					
								
								
									Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ
									
										🕔10:54, 11.09.2025
						                ✔95
									
									«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
									
										🕔11:20, 29.05.2025
						                ✔251
									
									Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ
									
										🕔12:13, 24.04.2025
						                ✔293
									
									Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
									Батафсил