Бебаҳо асарларимиздан бехабар ўқувчилар китоб танлашда биринчи унинг суратига эътибор қаратади. Агар китобнинг муқовасида сеҳр-жоду, ўғрилик, қотиллик каби саҳналар тасвирланган бўлса, айни муддао — сотиб олишади.
													
												Ваҳоланки, бу китобхонни ўзига жалб этувчи ҳийла экани уларни қизиқтирмайди ҳам. Кейин унинг бир-икки саҳифасини ўқиб кўришади. Мабодо асардаги воқеалар ривожи сокинлик билан давом этса, зерика бошлашади. Аксинча, миш-мишлар, уйдирма-ю турли кирдикорлар, ҳаётда кузатилмайдиган хаёлий воқеалар акс этган бўлса, унинг нархига ҳам қараб ўтирмай харид қилишади. Тўғрисини айтсак, ижод оламида иши юришмаганларга айни шу жиҳат қўл келмоқда.
Китоб дўконида бир аёл анча вақт тик ҳолда қандайдир асар ўқирди. Номи «Ажал сўқмоғи» экан, муқовасида эса бир эркакнинг болта кўтариб кетаётгани тасвирланган. Эллик бет ҳам чиқмайдиган бу асар аёлни қаттиқ сеҳрлаб қўйганди. Ҳатто, жиринглаган телефонига жавоб беришга эринди. Дўкон эгаси танбеҳ бергач, китобни сотиб олди. Асардаги кўринмас сиртмоқ аёлни чирмаб олганидан нархига ҳам эътибор бермади.
Қизиқиб мен ҳам бу китобни ўқидим. Номи ва муқовасидаги тасвирни айтмаса, қуруқ олди-қочди гаплар. Шу сабаб, бекорчи уйдирмаларнинг аёлга нимаси қизиқ экан, деб ўйлаб қолдим. Бундай китоблар асл маънавий бойлигимиз қийматини ҳам тушираётгандек, назаримда.
 Уйимизга яқин китоб дўконидаги китобларнинг аксарияти «ёзувчи»ларнинг кашфиётлари, барчасида «ўлдим-куйдим», «ёндим-ўчдим» ҳолатлар. Янги асарларнинг бирортасида кўнглимга ўтирадиган янги фикр, чуқур мулоҳазага чорлайди сюжетни кўрмадим.
— Классик ёзувчиларимизнинг асарлари йўқми? — деб сўрадим жавонларни кўздан кечирарканман.
— Эҳ, синглим, уларни нима қиласиз? Тушуниш жуда қийин бўлса, сюжети ҳам мураккаб. Ундан кўра мана буларни олинг, роса қизиқарли, — деб «енгилгина» китобларни тавсия қилди. Унинг бебаҳо асарларга билдирган муносабати жаҳлимни чиқарди, бироқ ёшини ҳурмат қилиб ҳеч нима деёлмадим. Аслида сотувчининг ҳам айби йўқ, негаки у ҳам харидорлар нимани талаб қилса, шуни таклиф этади-да.
Шундай адиблар бор: халқни ўйлаб, маош олади, шундай «ёзувчилар» борки, маошни ўйлаб, халқни ёзади. Чўнтагини қаппайтириш учун қуруқ сўзлар жамланмасини китоб қилиб чиқараётганлар нимани тарғиб қилаётганини тафаккур элагидан бир қур ўтказиб олса бўлармиди…
 
Дурдона САФАРОВА
	
						
						
					 
					
					
					
								
								
									Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ
									
										🕔10:54, 11.09.2025
						                ✔95
									
									«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
									
										🕔11:20, 29.05.2025
						                ✔251
									
									Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ
									
										🕔12:13, 24.04.2025
						                ✔293
									
									Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
									Батафсил