Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОИЛАМ — ЧИН БАХТИМ ЭКАН

Арзимаган сабаб туфайли бошланган эр-хотин тортишуви Гулруҳнинг ота уйига отланишигача етиб борди. Алам устида лаш-лушларини йиғиштира бошлади, қайнонасининг насиҳати ҳам кор қилмади...

ОИЛАМ — ЧИН БАХТИМ ЭКАН

Аввалига хотини кетгани Нодирга билинмади. Ишхонадаги вазифалар уни бироз чалғитгандек бўлди. Дам олиш куни одатдагидан кечроқ уйғонди. Негадир дили хуфтон эди. Шу пайтгача «Ажаб қилдим, ўзидан кўрсин», деб юрган йигит ҳаял ўтмай, ҳаёти бу қадар маъносиз ва қоронғи бўлиб қолишини сира ўйламаган экан. Кўз олдида ишдан қайтганда «Дадам келди!», деб чопқиллаб чиқадиган болалари, жилмайиб турган Гулруҳ гавдаланаверди.

Умидсизлик ва тушкунлик анча эзиб юборган Нодир ахийри ҳамкасбларига ёрилди. Одилжон ва Бахтиёр унинг гапларини ҳайрат билан тинглашди.

— Айтинг-чи, ажрашиб нимага эришасиз? Икки фарзанднинг бахтсизлигигами? Инсон кечиримли бўлиши, йўқ жойдан муаммо чиқармаслиги керак. Уларни олиб келинг, ҳаммаси изига тушади, — деди Одилжон.

— Ажрашиш осон, аммо кейин ундан ҳам каттароқ бошқа муаммолар пайдо бўлишиниям эсдан чиқарманг, — гап қўшди Бахтиёр. —  Икки болага алимент тўлашингиз керак...

* * *

Гулруҳ аввалига онасини бир ҳафтага келдим, деб алдаб юрди. Ундаги тушкунликни сезган онаси қистовга олди. Тўлиб турган Гулруҳ дардини тўкиб йиғлади ва охирида: «Агар унга хотин керак бўлса, олиб кетади», деди.

— Эсингни йиғ, бундай ­енгиллик қилиб, оилангни сақлаб қололмайсан.

— Ажрашаман, ишлаб, болаларимни ўзим боқаман, тарбиялайман.

— Болаларни тарбия қилишдан аввал, ўзингни тарбиялаш керак. Кексайган чоғимда қаддимни букасан, деб сира ўйламагандим. Фарзандларимнинг роҳатини кўраман, деб умид қилиб турганимда бошимда ҳали шу кўргилик ҳам бормиди?!

Умрини тупроқ чангаллаб, деҳқончилик билан болаларини вояга етказган онанинг букилган қадди янада эгилгандай бўлди. Гулруҳ онасини ҳеч қачон бундай қиёфада кўрмагани учунми, ич-ичидан ўзига нисбатан нафрат туйди. Бехос «Мени кечиринг, ойижон», деб юборди.

— Кечиримни мендан эмас, эрингдан сўра...

Шу пайт ўғли Умиджон кўчадан югуриб кириб келди.

— Ойи, бир амаки мана бу хатни бериб кетди, — деди  ҳовлиққанча.

Гулруҳ шошиб хатни очди-ю, охиригача ўқимай, кўз олди қоронғилашди. Нима бўлаётганини тушунмаган она бир қўли билан қизини суяганча, хатни ўқишга киришди. Унда турмуш ўртоғининг оғир хасталикка чалиниб, касалхонада ётгани ёзилганди. Кўнглида Нодирга чин муҳаббатини яширишга уриниб келаётган Гулруҳ ҳеч нарсага қарамай, йўлга отланди. То манзилига етиб боргунча хатдаги «оғир хасталик» сўзи хаёлидан бир он бўлсин, кетмади. Кўрсатилган манзилдаги шифохонага бориб, Нодирни топа олмагач, хавотири янада ошди. Энди қаёққа боришини, нима қилишини билмай, эрининг ишхонасига йўл олди. Бора-боргунча у қилган хатоси, арзимаган сабаб билан кетиб қолгани учун ўзини койиб беради. «Ишқилиб, бирор кор-ҳол юз бермаган бўлсин-да?!», деган хавотир унга тинчлик бермасди. Гулруҳ шундай ўйлар билан Нодирнинг хонасига кириб борди.

Унинг ортидан... Нодир ҳам кириб келди. Ўртага бир муддат сукунат чўкди. Шу уч-тўрт сония давом этган жимлик сабаб икки қалбдаги яхши-ёмон хотиралар ўз ўрнини илиқ ва самимий туйғуларга бўшатди. Нодир рафиқаси қўлини ушлар экан, ҳамкасбларининг бир оилани сақлаб қолиш йўлида ёлғон ишлатганини тушунди. Ич-ичидан миннатдор бўлди...

Муҳаммаджон ИБРОҲИМОВ,

Наманган шаҳри  




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔268

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 268    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар