Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОНАЛИ ЕТИМ — ОРЛИ ЕТИМ

Халқимиз «Болали уй бозор...», «Бир болага етти қўшни ота-она», дейди. Бу гаплар бекор айтилмаган. Ота оилавий ажримдан сўнг ҳам ўз болаларининг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши шарт. Аммо орамизда шундай оталар борки, фарзандлари борлигини ёдидан чиқариб, қандай бўлмасин, уларга алимент тўламаслик йўлларини қидиради. Баъзилари алимент тўлашдан қасддан бўйин товласа, бошқалари ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадини камайтириб кўрсатиш орқали тўланадиган алимент миқдорини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

ОНАЛИ ЕТИМ — ОРЛИ ЕТИМ

Алимент пулини тўламаган, таъбир жоиз бўлса, буни унутиб юборганлар рўйхатига кўз ташлаймиз. Қарздор Рашид Носиров (исм-шарифлар ўзгартирилган) вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда 246 минг сўмдан алимент тўлаши зарур эди. Аммо пул тўланмай, вақт ўтган сайин йиғилиб-йиғилиб, салкам 8 миллионга етган. Қарздор алимент қарзини белгиланган муддатда тўламаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида расман огоҳлантирилган, тегишли тушунтириш хати олган бўлишига қарамасдан, аҳвол ўзгармаган.

Ёки яна бир шунга ўхшаш ҳолат — Анвар Соҳибов вояга етмаган фарзанди учун 40 ой мобайнида алимент тўламай, хотиржам юрган. Ойлик 246 минг сўм алимент миқдори эса, бугунга келиб, оз эмас, 9 миллиондан ошиб турибди.

2015 йилдан буён фарзандига алимент тўлаш мажбуриятини унутган Маҳмуд Набиевга нисбатан 2016 йилда айнан алимент масаласида жиноий иш қўзғатилиб, 2 йил муддатга ахлоқни тузатиш ишларига тортиш жазоси қўлланилган бўлса-да, барибир натижа ижобий бўлмаган. Энди у тўлайдиган алимент пули миқдори ҳам       5 миллион сўмга етган.

Хўш, бу рақамлар нимадан далолат? Улар ортида борига қаноат қилиб, онасининг, тоға-ю, холасининг қўлига қараб, тенгдошлари ичида қисиниб-қимтиниб вояга етаётган гўдакларнинг ош-овқати-ю, уст-боши, деган масалалар кўндаланг турганини ҳисобга олсак, кечиктириб тўланган ёки ундириб берилган алимент пуллари улар уйига бахтиёрлик, қувонч олиб кирмайди, барибир! Фақат улар «Отажон, алиментни қачон тўлайсиз?..» деб айта олмайдилар, холос.

Отанинг ҳеч қаердан даромад олмаслиги, ишсизлиги уни болаларининг моддий таъминотини таъминлашдан озод этмайди. Афсуски, моддий таъминоти етарли бўлишига қарамай, алимент пулини тўлашни унутганлар ҳам талайгина. Чойхонани, улфатчиликни, сўнгги русумдаги телефону машинани ўзига эп кўрган оталар орасида пуштикамаридан бўлган боласи таъминотига келганда жим қоладиганлар ҳам кам эмас. Шу жиҳатдан қараганда, ўз боласига оғриниб ёки мажбурлигидан моддий кўмак бераётган алимент тўловчилар виждони олдида қандай жавоб бераркан? 

Муаммонинг яна бир илдизи борки, ундан кўз юмиб бўлмайди. Бугун оилавий ажримдан сўнг фарзанднинг тарбияси ва таъминоти ёлғиз она зиммасида қолиб кетмоқда. Одатда, аёлларнинг яна қайта турмуш қуриши катта сўроқ остида. Боши очиқ «ота» эса тезда уйланади. Албатта, ўзи тенгига эмас, қиз болага. Афсуски, бугун бу оддий ҳолга айланиб улгурди. Қарабсизки, бирин-кетин янги оиласидан фарзандли ҳам бўлади. Аввалги оиласидан ҳам, кейинги оиласидан ҳам икки-уч нафардан вояга етмаган фарзанди бор отанинг ойлик маоши энди иккига бўлинади. Табиийки, бир рўзғорини бутлай олмаган ота алимент тўламаслик ҳаракатига тушади. Янги оила қуришга журъати ҳам, қурби ҳам етган оталарнинг наҳот, алимент тўлашга келганда, қурби етмаса?! Агар эркакларимиз ҳам иккинчи турмушида, ўзлари каби ёлғиз аёлга уйланиб, унинг фарзандига ҳам оталик қилганда эди, жамиятимизда тирик етимлар кўп бўлмасмиди?..

Боласининг ейиш-ичишидан орттириб, йиққан пулига ўғли ёки қизига қишки уст-бошини олиб беришга қурби етмай қолган аёлларга дуч келамиз. Агар бола бир эмас, икки, уч, тўртта бўлса-чи?! Этагига осилган болаларини кўзи қиймаган, аввалги турмушидан кўнгли тўлмаган, кўнгли ҳам, руҳи ҳам синган аёл ҳар қанча мағрур, иродали бўлмасин, оила қурмагач, ёлғиз боши билан моддий жиҳатдан қийналиб, ноиложликдан алимент олиш учун ариза ёзишга мажбур бўлади. Натижа эса, юқоридагидек...

Хулоса ўрнида бир мулоҳазани айтмоқчимиз: агар қонунчилигимизда алимент тўламаганларга нисбатан янада қатъий чоралар кўрилса, ўз мажбуриятини ҳис қилган алимент тўловчиларнинг фарзанди олдидаги масъулияти ортиб, оилавий ажримлар камайган бўлармиди...

«Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодекси, 122-модда).

 Гулноза АТАҚУЛОВА,

«Адолат» нашриёти ходими




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔233

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 233    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар