Кейинги пайтларда аҳоли орасида «Хитой тути», деган ибора пайдо бўлди. Унинг ёрдамида ипак қуртидан такроран ҳосил олиш мумкин экан.
Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларига ташрифи давомида икки марта пилла боқишни йўлга қўйиш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазаларидан руҳланган «кумуш тола» етиштирувчилар шу кунларда такрорий пилла ҳосили парваришлашга ҳозирлик кўрмоқда.
— Пилладан бир йилда икки марта ҳосил олишга шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди, — дейди «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Баҳром ШАРИПОВ. — Шу кунларда тажриба тарзида ипак қурти етиштириш тадбирлари бошлаб юборилди. Иқлимимиз иссиқ бўлгани учун баҳорда тут барги 20 кунда, ёзда бир ҳафтада қотади. Шунинг учун баҳордаги каби катта миқдорда бўлмаса-да, кичикроқ ҳажмда — 10 минг 500 қути ипак қурти парваришламоқчимиз. Шу мақсадда инкубаторияларда тайёргарлик бошланди.
Мавсум самарали ўтишини таъминлаш ва хорижлик ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш мақсадида Хитойдан малакали мутахассислар ҳам жалб этилган. Ҳозир улар Сурхондарё вилоятида барпо этилган қурт заводида кузги пилла етиштириш борасида маҳорат дарсларини ўтмоқда.
— Бизда пилладан йилига олти-етти марта ҳосил олинади, — дейди Хитойдаги «Torgxiang Silkworm Co.Ltd» компанияси мутахассиси Жан Жиан ШИНГ. — Бу борадаги тажрибамизни Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан баҳам кўрмоқдамиз. Бир ой давомида назарияни амалиёт билан бирга олиб борамиз.
Маълумотларга кўра, ҳозир мамлакатимизда 51 минг гектар майдонда тутзорлар ҳамда 80 миллион туп тут дарахти мавжуд. Хўш, ёз мавсумида тут барглари қирқилиб, ипак қуртига озуқа учун берилса, келгуси йил озуқа базаси қандай яратилади?
— Бу борада олимларимиз пиллакорлар учун амалий семинарлар, суҳбатлар ташкил этмоқда, — дейди Ипакчилик илмий-текшириш институти директори Шавкат УМАРОВ. — Кузги ипак қуртини боқиш жараёнида тут баргидан нотўғри фойдаланиш тутнинг кейинги йилдаги ривожига маълум маънода зарар етказиши мумкин. Тут дарахтларининг ерга қараб ўсган пастки шохларини, кейин ёндан ўсган, эски шохлар кесилади. Ўсувдаги шохларга зарар етиши олдини олиш учун ипак қурти парваришининг сўнгги кунларида новдани кесмасдан, баргларни эҳтиёткорлик билан териб олиш тавсия этилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида уюшма жойларда Хитойдан келтирилган 20 минг туп интенсив тут кўчатини экди. Улар совуққа чидамли, йирик баргли, озуқа қиймати юқори ва ўсувчан. Келгусида бундай тут майдонларининг кенгайиши пилладан такрорий ҳосил олиш имкониятини янада оширади. Кузги ипак қуртининг ҳосилдорлигини таъминлашда ҳаво ҳароратини ва намликни бир меъёрда сақлаш, ҳашаротларга қарши кураш ҳам муҳим омиллардан ҳисобланади.
Яқинда бир гуруҳ ёшлар уруғ тайёрлаш ва ипакчилик соҳасидаги билимини янада ошириш учун Ҳиндистонга юборилди. Бу мамлакат пилла етиштириш бўйича дунёда етакчи ўринда туради. Хусусан, Бангалор шаҳрида йилига ўн мартагача «кумуш тола» олинади.
Мутахассисларнинг айтишича, кузги ипак қурти 42 мингдан зиёд хонадонга бўлиб берилади. Бу пиллакорларнинг 6 миллиард сўмдан зиёд даромад кўришини ва қайта ишлаш корхоналарига уч мингта мавсумий ишчини жалб этиш имконини беради.
Сайёра ШОЕВА,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил