Лос-Анжелес суди «Johnson & Johnson» компанияси устидан саратон касалига чалинган аёл фойдасига 417 миллион АҚШ доллари миқдорида товон пули ундирилиши ҳақида ҳукм чиқарди. Бу компания тарихидаги рекорд миқдордаги товон пулидир.
РАА «Новости» хабарига кўра, судда беморда саратон хасталиги ривожланишига у 1950 йилдан буён фойдаланиб келган, таркибида тальк минерали бўлган J&J гигиеник маҳсулоти сабаб бўлгани ўз тасдиғини топган. Беморнинг таъкидлашича, компания бу каби тиббий-гигиеник маҳсулотлардан узоқ муддат фойдаланиш саратон каби касалликларга сабаб бўлиши ҳақида лозим даражада огоҳлантирмаган.
Ушбу суд ишидан кейин яна минглаб беморлар компанияни судга берган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔35
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔34
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил