Газетамизнинг жорий йил 3 августдаги 31-сонида «Бадарға» қилинган босволди...» сарлавҳали мақола чоп этилганди. Унда полиз маҳсулотлари, яъни қовун-тарвузларнинг деҳқон бозорларидан анча ташқарида ёки йўл чеккаларида, кўча-кўйдаги дарахтлар тагида сотилаётганига эътибор қаратилганди. Мақолада муаллиф — Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси Жаҳонгир Пирмуҳаммедов қуёш тиғида турган ёки тирбанд машиналардан чиқаётган заҳарли газ ва чангга тўйинган полиз экинларини истеъмол қилиш инсонга, айниқса, болалар ва кексалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги каби муҳим масалани кўтариб чиққан эди.
Мақола юзасидан «Тошбозорсавдо» уюшмаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари М.Қодиров имзоси билан келган жавоб хатида қуйидагилар баён этилган:
«Ҳақиқатдан ҳам бир неча йил аввал деҳқон бозорлари ҳудудида полиз маҳсулотлари савдоси тақиқланган. Бунинг асосий сабаби, қовун-тарвузлар ортилган катта юк автомашиналари (энг камида 10-15 тонналик) бозорларнинг юриш йўлакларини (брусчатка қопламаларини) бузиб, харидорлар учун ноқулайликлар келтириб чиқарган. Бундан ташқари, катта юк автомашиналарининг бозорлар ҳудудига кириб-чиқиши харидорларнинг хавфсизлиги масаласи бўйича айрим муаммоларни туғдирганди. Бунинг натижасида авжи пишиқчилик мавсумида шаҳар кўчаларида қовун-тарвузлар савдоси авж олиб кетди. Бу эса ўз навбатида, шаҳар кўрки қисман бузилишига ҳамда антисанитария ҳолатлари келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Келажакда полиз маҳсулотлари савдосини яна бозорлар ҳудудига кўчириб (нисбатан чеккароқ жойларда), ушбу савдоларни тартибли ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қиламиз».
* * *
Дарҳақиқат, юртимизда етиштирилган тилими тилёрар қовун-тарвузлар доим бозорларимиз кўрки бўлиб келган. Бугун республикамизда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини қайта ташкил этиш, аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ва савдо қилиш шароитларини яхшилаш борасида катта ишлар бошланган. Шу саъй-ҳаракатлар доирасида бозорларимизнинг алоҳида қисмида полиз маҳсулотлари билан савдо қилувчилар учун ёпиқ, гигиеник талабларга жавоб берадиган, замонавий савдо шохобчалари барпо этилса, аҳоли учун яна бир қулайлик бўларди.
Таҳририят
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔233
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил