Тун ярмида негадир уйқум қочиб, уйғониб кетдим. У ёқ-бу ёққа ағанадим, хуллас, ухлагим келмади. Сокин ойдин кечада фақат чигирткаларнинг чириллаши эшитилар, ой гўёки жилмайиб турган гўзал қизнинг юзларидек, юлдузлар эса сочилиб ётган мунчоқ доналаридек эди. Чексиз осмоннинг гўзал манзарасига маҳлиё бўлганча ширин хаёллар уммонида суза бошладим.
Одамлар орасига қўшилиб, дунёда бўлаётган ўзгаришлар натижасида камина ҳам ўзгарди. Пешонамдан тер оқиб, ичимдаги иссиқ нафасим лабларимни куйдира бошлади.
Мен энди бойман, тагимда энг сўнгги русумдаги машина, данғиллама ҳовли, эгнимда қимматбаҳо кийим, казо-казолар атрофимда парвона. Куним маишат ва байрамлар орасида ўтарди. Дўстларим билан дунё кезардим. Мана, ҳозир Римдаман, одамлар билан инглиз тилида сўзлашаман, бой бўлганим учун ҳамма менга такаллуф билан муомалада бўлади.
Қизлар атрофимда парвона, орасида битта гўзал қизни кўрдиму, шу пари пайкалга уйланишга аҳд қилдим. Эл-юртни чақириб, катта тўй қилдим, халқ орасида обрўйим бор. Одамлар менга ва гўзал рафиқамга эзгу тилакларини тилашарди. Мана энди байрамлар, тадбирларга бир ўзим бормайман, ёнимда дунёдаги энг гўзал хоним бўлади.
Бир куни Парижнинг Эйфел минорасида дунёдаги энг бой одамлар зиёфат қилиш мақсадида чақирилди. Албатта, улар орасида мен ҳам борман. Ёнимга рафиқамни олдим-да, шахсий самолётимда осмон узра саёҳатга йўл олдим. Нимадир бўлди-ю, самолётимиз бузилиб, шиддат билан ерга қараб шўнғий бошлади. Шунда она ер ўз бағридан мен учун алоҳида жой ҳозирлаб қўйганини кўрдим.
Гўзалликда тенгсиз маликам қўлларини узатиб, ёрдам сўрар, мен эса унинг ортидан, «Ўз жонимни қутқарсам ҳам катта гап», дегандек қўрқув исканжасида пастлаб борардим. Ерга шундай қаттиқ урилдикки, тана аъзоларим ҳар тарафга сочилиб кетди...
«Вой дод», дедиму, ўзимга келдим, хаёлим шунчалик ёқимли эканидан, каравотдан тушиб кетганимни билмай қолибман. Англаганим шу бўлдики, маишат хаёлда ҳам, тушларингда ҳам яхшилик келтирмас экан. Бўлмаса, шундай ширин хаёлим бузилармиди. Аттанг...
Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил