Қизларга касб-ҳунар ўргатиш ва бандлигини таъминлашга бугун муҳим масала сифатида қаралмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир айни шу мақсадга хизмат қилди.
— Тадбирга маҳалламиз қизларини ҳам олиб келдик, — дейди Миробод тумани «Иноқобод» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулнора Сайфуддинова. — Бу ерда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилгани айни муддао бўлди. Қизлар ўзларига керакли таклиф ва тавсиялар олишди. Энг муҳими, бир нечта қиз ишли бўлди, айримлари ҳунар ўрганишга қарор қилди. Уч нафари эса тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида.
«Иффатли келин», «Машҳура» сингари ўқув марказлари ташкил этган кўргазма тадбирга ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, миллий ҳунармандчилик, каштачилик, рассомлик намуналари қизларнинг ҳунарга меҳрини уйғотишига шубҳа йўқ.
— Педагогика коллежини тугатиб, ишга кирмоқчи бўлдим, — дейди Раъно Мирзаҳмедова. — Афсуски, ўзим истаган ишни топа олмадим ва анча вақт бекор юрдим. Мана, тадбирга келиб ўз мутахассислигим бўйича бир нечта бўш ўринлар борлигини кўрдим. Маъқулини танлаб, мутасаддилардан йўлланма олдим.
Тадбир давомида қизлар «Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови», «Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш», «Оила — муқаддас даргоҳ» сингари мавзуларда чиқиш қилишди. Энг фаол иштирокчилар ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шоҳсанам МИРЗАОЛИМОВА
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил