Ҳозир эски токзор ва боғларда қатор ораларига ишлов бериш, маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашишнинг айни палласи.
Бу ишларда Жиззах вилояти деҳқон ва боғбонлари ҳам фаоллик кўрсатиб меҳнат қилмоқда.
Жорий йилда вилоятда мева етиштиришни 112 минг, картошка ва сабзавот маҳсулотларини 501 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 2 минг 450 гектардан зиёд майдонга тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилган эди.
— Ҳудуднинг табиий иқлим, тупроқ шароити ҳисобга олиниши муҳим аҳамият касб этади, — дейди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Абдуғани ИЛАШЕВ. — Шу мақсадда иқлими нисбатан салқинроқ Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Янгиобод туманларида ғалла майдонлари камайтирилиб, мева-сабзавотчилик ривожлантирилаётгани яхши самара беряпти. Бахмал тумани экологик тоза мева етиштириш учун ғоят қулай ҳудуд. Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятдан хорижга экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми ушбу туман ҳиссасига тўғри келди.
Бир сўз билан айтганда, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган фермер ва деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқа эгалари мева, узум, сабзавот, полиз ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириб, эл дастурхони тўкинлигини таъминламоқда.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔39
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔118
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил