Ҳеч бир инсон гиёҳванд бўлиб туғилмайди. Бироқ гиёҳвандлик оқибатида ногирон бўлиб туғилаётган гўдаклар қанчадан-қанча. Ҳали ёруғ оламни кўрмай, ногирон бўлиб қолган чақалоқнинг айби нима?
Ушбу иллатни келтириб чиқарадиган сабаблар ҳам аслида анчагина. Биров тўқликка шўхлик қилса, бошқаси ўзи билмаган ҳолда алдовлар оқибатида «оқ ажал» тузоғига илинади. Аммо бу аянчли йўлга она номини кўтариб юрган аёл кирган бўлса-чи?..
Яқинда республикамиздаги жиноят ишлари бўйича судлардан бирида ҳовлисида кўкнори ўстирган фуқаро Малоҳат Эрназаровага тегишли жиноят иши кўрилди. Беш нафар боланинг бешигини тебратган она суднинг қора курсисига ўтирди.
Суд Эрназарованинг ўз айбига иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ёшини ва аёллигини эътиборга олиб, унга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган жазони енгиллаштирди — жарима жазоси тайинлади. Аслида суд жиноятчини эмас, унинг қарамоғидаги беш фарзандини аяди, норасидаларнинг келажагини ўйлаб, уларнинг бўлғуси ҳаётини хавф остида қолдиришни истамади.
Наҳотки, тирикчилик дардида она шундай оғир жиноятга қўл урса. Эртага буни кўрган фарзандлари ҳам шу йўлга кирмаслигига ким кафолат беради. Ахир, «Қуш уясида кўрганини қилади», дейди халқимиз.
Яхшиямки, бу жиноятнинг олди олинди. Қилмишидан пушаймон она қолган умрини фарзандларини оқ ювиб, ҳалол ризқ билан катта қилишига ваъда берди.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда аср вабоси, деб аталаётган гиёҳвандлик домига қанчадан қанча аёллар кириб қолмоқда. Дунё статистикасига қараганда, бугунги кунда гиёҳванд эркакларнинг ўртача ёши 31, аёлларники эса 28 ни ташкил этади. Уларнинг 77 фоизи 40 ёшгача бўлган шахслар, ярмидан кўпроғи 15-19 ёшли ўсмирлардир. Агар аҳвол шундай давом этса, дунё миқёсида уларнинг умумий сони яқин орада икки баравар ошиш хавфи бор экан.
Шундай экан, оилаларимиз тинчлиги, фарзандларимиз келажагига рахна солаётган, жиддий хавфга айланган гиёҳвандликка қарши биргаликда курашишимиз шарт.
Гулноза АТАҚУЛОВА,
«Адолат» нашриёти ходими
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔234
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил