Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фаолият кўрсатаётган «Дилрабо СДА текстиль» кўп тармоқли хусусий савдо ишлаб чиқариш фирмаси Бекобод қишлоғида янги корхонани ишга туширди.
Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона раҳбари М.Содиқова 100 миллион сўмлик банк кредитидан фойдаланган ҳолда, 2004 йилда вилоятда биринчилардан бўлиб Япониядан 100 га яқин замонавий тикув дастгоҳи келтирганди. Дастлаб, 30 ишчи билан фаолият бошлаган корхонада бугун 350 дан зиёд доимий иш ўрни мавжуд. 2016 йилда қарийб 300 минг долларлик маҳсулот Россия бозорларига чиқарилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 272 минг доллардан ошди.
— Яна қўшимча янги ускуналар келтиришни режалаштирганмиз, — дейди М.Содиқова. — Бу яна 150 иш ўрни яратиш имконини беради. Корхонамиз маҳсулотлари 100 фоиз экспорт қилинади. Жорий йил якунига қадар 500 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган.
Тадбиркор Бекобод қишлоғида фойдаланилмай турган эски бинони ноль қийматда ўз тасарруфига олиб, 1 миллиард 200 миллион сўм сармоя киритди. Бино реконструкция қилиниб, замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Корхонада 200 киши иш билан таъминланган.
Акрамжон САТТОРОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил