Даромад манбаи      Бош саҳифа

«ИШОНСАНГ,  АЛБАТТА  УРИНИБ  КЎР»

Бугун тадбиркор бўламан, деган юртдошларимиз кўп. Бундайлар ўз меҳнати, тадбиркорлиги билан нафақат яқинларига, балки юрт иқтисодиётига ҳам фойда келтирмоқда. Бунинг учун уларга давлатимиз томонидан барча шарт-шароит яратилган.

«ИШОНСАНГ,  АЛБАТТА  УРИНИБ  КЎР»

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида истиқомат қилувчи Гулнора опа Тешабоева ҳам ана шундай тадбиркор аёллардан. Асли касби ўқитувчи бўлса-да, онасининг ҳунарини эгаллаб, бугун жуда кўплаб шогирдларга устоз.

— Тикувчилик — оиламизда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касб, — дейди Гулнора опа. — Бувим ҳам, онам ҳам турли матолардан хотин-қизлар учун кўйлаклар тиккан. Ана шу ҳунарга менинг ҳам меҳрим тушди.

Бошида маҳалла аёлларига кўйлак тикиб берардим. Кейин қўшни маҳалладан буюртмалар туша бошлади. Иш кўпайиб кетганидан баъзан кечалари ҳам ишлашга тўғри келган. Чарчардим, албатта. Аммо буюртмачиларнинг «Раҳмат, худди ўзим истаганимдек чиқибди!», деган сўзларини эшитгач, чарчоқларим бирдан унут бўларди.

Юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароитларни кўриб, фаолиятимни кенгайтиришга қарор қилдим. 1996 йилда олтита тикув машинаси сотиб олдим. Аввал қизларимга, сўнг қўшни қизларга ҳунар ўргатдим. 2001 йилда ишимни янада кенгайтириш учун банк кредити асосида сўнгги русумдаги тикув машиналарини харид қилдим ва бир неча қизни иш билан таъминладим.

Тўрт қизим ҳам изимдан бориб, ҳунаримни олган. Иш жараёнида бири иккинчисини тўлдиради. Катта қизим Элеаноранинг дизайнерлик қобилияти кучли. Миллий матолардан турли эскизлар чизиб синглисига беради. Дилноза қизим эса  уларни  мижозларга маъқул бўладиган бичим ва фасонда тикади.  Кичик қизларим ҳам опаларидан қолишмасликка интилади.

Ҳозир қизларим билан Сергели туманида майдони 300 квадрат метр бўлган бинони ижарага олганмиз. Унинг бир хонасида бичиш-тикиш ишларини олиб борсак, иккинчиси шогирдларга назарий жиҳатдан дарс бериладиган ўқув хонаси. Учинчиси эса, ишлаб чиқарган маҳсулотларимизни намойиш қиладиган хона.

Фарзандларнинг ютуқлари, ота-она учун улкан бахт. Хусусан, катта қизим Элеанора шу йил «Ташаббус-2017» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида «Энг яхши ҳунарманд» йўналиши бўйича учинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, Бухорода ўтказилган XV анъанавий «Ипак ва Зираворлар», фестивалидаги фаол иштироки учун соврин ва ютуқларга эга бўлди.

Мени қувонтирадигани, сулоламизнинг ҳунари йўқолиб кетмаяпти. Ҳозирда баъзи шогирдларимиз ҳам ўз хусусий тадбиркорлигини йўлга қўйган. Улар билан турли халқлар матолари, кийиниш услуби ҳақида фикр алмашиб турамиз.

Тикувчиларга эҳтиёж ҳамиша бўлади. Онам кўп айтарди: «Ишинг юришяптими, Оллоҳ ризқингни етказиб турибдими, атрофдагиларни ҳам унутма». Шу сабаб фаолиятимиздан оиламизга келадиган даромаддан орттириб, кам таъминланган оилаларга кўмаклашиб турамиз.

Бугун миллий матоларимизга талаб катта. Хорижий сайёҳлар ҳам уларнинг сифати-ю, нафислигига қойил қолади. Юртига олиб кетишади ёки ўзлари учун бирор либос тикиб беришимизни сўрашади. Айни пайтда хорижлик мижозлар билан онлайн  савдо-сотиқни йўлга қўйганмиз.

Келажакда режаларимиз улкан, ниятларимиз кўп, оилавий тадбиркорлигимизни янада кенгайтирмоқчимиз. Яна ўз хусусий ишхонамиз бўлса, дейман. Насиб этса, бу йил банкдан кредит олиб, шу мақсадни амалга оширмоқчимиз.

Тадбиркорлик — таваккалчилик, дейишади. Ёш тадбиркорларга маслаҳатим: кўзлаган режангни уддалашингга ўзинг ишонсанг, албатта, уриниб кўр, ҳаракат қил. Зеро, бу ҳаракатсизликдан яхшироқ...

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар