Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Чақар маҳалласида туман ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишчи гуруҳи ташаббуси билан бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида муқаддам судланган ишсиз фуқаролар, алимент тўловчи ишсизлар ҳамда туманда яшовчи вақтинча ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Туманда ишсиз, кам таъминланган оила аъзолари, муқаддам судланганлар ва айни пайтда алимент тўловчи ишсизларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ярмаркада туманнинг 30 иш берувчи субъекти 880 га яқин бўш иш ўрни билан иштирок этди. Тадбирда 200 га яқин фуқаро ишга жойлаштирилди, дейилади ЎзА хабарида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил