Энг улуғ, энг азиз айём —Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда Нукус шаҳрида яна бир йирик саноат корхонаси — «Нукус полимер» масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.
Умумий қиймати 27,1 миллиард сўм бўлган ушбу корхона қурилиши қисқа фурсатларда сифатли амалга оширилди. Қарийб 2 гектар майдонни эгаллаган корхонада полиэтилен ва полипропилен гранулалар қайта ишланиб, газ ва канализация тармоқлари учун замонавий пластмасса қувурлари ишлаб чиқарилмоқда. Жорий йил охирига қадар корхонанинг учинчи ва тўртинчи линиялари ишга туширилгач, 138 киши доимий иш билан таъминланади. Бу ерда йилига 8 минг тонна полиэтилен ва полипропилен гранулаларидан диаметри 16 миллиметрдан 630 миллиметргача бўлган 12 хил қувур ишлаб чиқарилади, дейилади ЎзА хабарида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил