Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Лабзак мавзесида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида тўрт жиноят иши кўриб чиқилди.
Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни муносабати билан судлар томонидан маъмурий ишлар корхона, муассаса, ташкилотларда сайёр тартибда кўриб чиқилмоқда. Мазкур сайёр суд ана шундай тадбирлардан бири бўлди.
...Х.Габдулнур бир ой муқаддам Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-модда 4-қисми «б» банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган эди. Аммо тегишли тушунтиришларга қарамай, Х.Габдулнур жорий йилнинг 24 август куни тунги соат 01:00 да такрорий равишда спиртли ичимлик, гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани ва бу хатти-ҳаракати билан озодликдан чеклаш мажбуриятини бажармагани аниқланган.
Шайхонтоҳур тумани ИИБ бошлиғи судга тақдимнома билан мурожаат қилиб, Х.Габдулнур такрорий равишда мажбуриятни бузгани учун унга тайинланган озодликдан чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни сўраган.
Туман ички ишлар бошлиғининг тақдимномаси суд томонидан ўрганиб чиқилиб, Х.Габдулнурга белгиланган жазо озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Худди шундай жазо А.Раҳимовга ҳам қўлланилди. У ҳам белгиланган мажбуриятларни бажармай такрорий равишда спиртли ичимлик ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилган. Туман ички ишлар бошлиғининг тақдимномасига кўра, А.Раҳимовга суд томонидан белгиланган озодликдан чеклаш жазоси муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Б.Ашрапов ва Ҳ.Отабоев илгари қилган хатти-ҳаракатидан пушаймон бўлиб, тўғри хулоса чиқарган ва белгиланган жазо муддатини ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоидаларга доимий равишда риоя этиб келган. Шу боис туман ички ишлар бошлиғининг тақдимномаси суд томонидан ўрганиб чиқилиб, ушбу фуқаролар муддатидан аввал жазони ўташдан шартли равишда озод қилинди.
ЎзА
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔233
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил