Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

Эркаклар қандай аёлларни кўпроқ ҳурмат қилади?

Кўпинча эркаклар тўғрисида гапирилганда уларнинг дийдаси қаттиқ, унча-мунчага эриб кетавермайдиган, ҳиссиётлардан-да кўра, ақл билан иш олиб борадиган хислатларига тўхталамиз. Бироқ унутмаслик керакки, улар ҳам инжа туйғулар эгасидир.

ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

...Янгиқўрғондан Фарғонага бориш учун енгил машинага ўтирдим. Ҳамроҳларим — аёллар. Улар Марғилонга боришмоқчилигини айтишди. Ёнимда ўтирган, чамаси йигирма беш ёшлар атрофидаги аёлнинг оғзи тинмасди. Гапида маъно йўқ. Ёнида икки қизчаси ҳам бор. Айтишича, Марғилондан Янгиқўрғонга келин бўлиб тушган, ота-онасини кўргани кетяпти. У гапининг орасида шарфимни бошқача ўраш мумкинлигини ҳам қистириб ўтди. Эрини мақтади. Марғилонлик қизлар ҳақида гапирди. Қўйингки, жамоат жойида ўзини қандай тутишни ва нималарни гапириш мумкин-у, нимани гапириш мумкин эмаслигини билмасди.

Ҳамроҳлар ҳам уни хушламагандек эди. Унга нисбатан бирор гап айтишга ботина олишмади ёки дилини оғритишдан ўзларини тийишди. Аёлнинг  ўзини бундай тутиши менга ёқмади. Аммо унга мен ҳам танбеҳ бера олмасдим. Тўғриси, уни кўпчиликнинг олдида уялтиргим келмади. Ёнида ўтирганлар ҳолатини у умуман  ҳис этмасди. Уялиш, ибо, ҳаё ёт эди унга.

Марғилон йўлида ҳамроҳларим тушиб қолишди.

 Фарғонага йўл олдик. Йигирма тўрт-йигирма беш ёшлардаги ҳайдовчи йигит гап бошлади:

— Опа, шунақа аёллар ҳам бор-да. Бундай аёлларнинг оналари қандай тарбия берган? Қаерда, қандай гапириш кераклигини билишмайди. Баъзи аёллар борки, ўзига ярашмайдиган хатти-ҳаракатлари билан эркакларнинг  нафратини келтиради. Аёл бўлганидан кейин озгина бўлса-да уятчанроқ бўлмайдими, нима дедингиз, опа?

— Уйда қандай тарбия топган бўлса, шуни кўчага олиб чиқади-да, — дедим.

— Ҳа, опа! Ҳаммаси демоқчи эмасман, шундай аёллар бор, эрларига қандай муомалада бўлиш кераклигини билишмайди. Эри аёлига эътиборсиз бўлиб қолса, нолишади. Аслида, эрининг шу ҳолга тушишига ўзлари сабабчи. Бир зум ўтириб ўйлаб, танасига кенгашиб кўрмайди. «Нима учун эрим шундай бўлиб қолди, олдин бунақа эмасди?» деб мулоҳаза қилиб кўришса бўларди. Йигитларга ҳам иболи, уятчан аёллар ёқади. Шартаки аёллар эмас. Эри кўнглига ёқмайдиган ишни қилса, дўқ уриб, юзига қараб терс гапириб эмас, балки яхши гапириб, аразлаб, ҳаттоки, гапирмай қўйса, биз — эркакларнинг меҳримиз уларга нисбатан янада ошади. Юмушларидан ортиб ўзига қараб, қош-кўзига сурмани канда қилмай қўйиб юрадиган, қиммат бўлмаса-да, оддий матолардан тикилган миллий кўйлакларни киядиган, ҳар қандай шароитда тоза, озода ва покизаликка эътибор қаратадиган, ширин гапирадиган, хоҳ уйда, хоҳ  жамоат жойида бўлсин, керакли гапни айтадиган аёлларни жуда ҳурмат қиламиз.

— Турмуш ўртоғингизда, менимча, шундай хислатлар бор, шундайми?

— Худога шукр! Аёлим яхши. «Эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам хотин», деб бекорга айтилмаган. Уйга бойликни келтирадиган, уни кетказадиган ҳам аёл. Унинг фазилати бойлик ва баракани хонадонга олиб киради ёки йўқ қилади.

Бу оддийгина ҳайдовчи йигитнинг гаплари менинг ҳайратимни оширарди.

...Аёлларни таъсирчан, кўнгли юмшоқ, деб ўйлардим. Оддий ҳайдовчилик билан рўзғор тебратаётган йигитнинг гапларидан кейин йигитлар ҳам гўзал қалб эгаси эканини чуқур ҳис этдим. Аёлларимиз хафа бўлмасин-у, уларга насиҳат тариқасида оила қўрғонингиз, суянчингиз бўлган эрингизни тиниқ ойнадек қалбидан эътиборингизни дариғ тутманг, дегим келди.

Ҳилола ЮНУСОВА,

Учкўприк тумани




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар