Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТАВАККАЛДАН ЧЎЧИМАГАН ТАДБИРКОР

миллиардлаб сўмни айлантира олади

Бекободга борганимда табиатан жуда серҳаракат таниш тадбиркорни учратиб қолдим. Бир қучоқ ҳужжат кўтариб олган.

«Шу десангиз, макарон цехи очмоқчимиз. Солижон ўғлим билан бизнес-режа туздик. Банкдан кредит олиб, иш бошламоқчимиз», — деди у.

ТАВАККАЛДАН ЧЎЧИМАГАН ТАДБИРКОР

 

Бекободлик Маҳмуд Маманов тадбиркорликка бел боғлаган инсонлардан. Ҳозиргача қандолатчилик ҳамда нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Мана, бугун фаолиятини янада кенгайтирмоқчи. Ундан ишини нимадан бошлаганини сўрадим.

— Бошида нон ва нон маҳсулотлари  ишлаб чиқарадиган кичик корхона очдик, — дейди Маҳмуд Маманов. — Аҳолини беш турдаги нон маҳсулотлари билан таъминлашни йўлга қўйдик. 2016 йил қандолатчилик цехини ишга туширдик. Салкам 150 миллион сўмлик бу лойиҳа натижасида беш киши доимий иш жойига эга бўлди. Бу фаолиятдан тушган даромадга эса оққанд ишлаб чиқариш цехини ишга туширдик ва яна икки киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Кузатишларга қараганда, аксарият кишилар тадбиркорлик фаолиятини бошлашга иккиланаркан. Нима ҳам дердик, кўз қўрқоқ, камига инсон омили... Лекин тадбиркор суҳбатдошимиз эса бу борада бошқачароқ фикрда.

— Бор гап, таваккал қилиш ва маблағ киритишга кўпчилик чўчийди. Аслида тадбиркорликдан, таваккал қилишдан қўрқмаслик керак. «Чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди», деб бежиз айтишмаган. Жой, ­хом­-ашё, ишчи кучига керагича маблағ киритилса ва барча иш тўғри режалаштирилса, иш юришиб кетади. Даромад ҳам яхши бўлади.

Суҳбатдошимиздан қандолатчилик цехидан йилига қанча фойда олиши ҳақида сўрадик.

— Ҳозирда керакли маҳсулоту ишчиларнинг ойлик маоши, коммунал тўловлар ва бошқа харажатлардан ташқари, биргина қандолатчилик цехидан йилига 12 миллион соф фойда оляпмиз. Шунингдек, ойига 15 тонна оққанд ишлаб чиқаряпмиз. Бу ҳар ой 2 миллион сўм чўнтакда дегани. Нон ва нон маҳсулотларидан йилига 5 миллион наф келяпти. Агар умумий ҳисобда айтсам, йилига 3 миллиард сўмлик товар айланишини йўлга қўя олганмиз.

Албатта, бу тадбиркор учун улкан натижа. Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор: ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қилинган сарф-харажатлар ўзини оқлаши ҳам керак.

— Бунда муҳими — сифатли хомашё, техника ва ишчи кучи. Масалан, оққанд ишлаб чиқаришда асосий хомашё — шакар. Бир килограмм оққанд тайёрлаш учун бир килограмм шакар керак. 4600 сўмдан олиб келинган шакар, оққанд ҳолатида 5800 сўмдан буюртмачиларга етказилмоқда. Бир ойда 15 тонна маҳсулот чиқарилса, даромадни чамалаб кўриш мумкин, албатта.

 Тадбиркорлик билан кўпчилик моддий фаровонликка эришмоқда, ортганини эса бозорларга олиб чиқади. Маҳмуд акадан тадбиркорликдан нималарга эришганини сўрадик.

— Олинган даромаддан фаолиятимизни янада кенгайтирганимизни юқорида айтиб ўтдим. Корхонамиз учун юк машинаси олдик. Бугунга қадар тўртта машина ҳамда компьютерлар сотиб олганмиз. Рўзғоримиз бут, дастурхонимиз тўкин, ҳамма нарсамиз етарли.

Тадбиркор келгусида нон маҳсулотлари учун савдо дўконлари очмоқчи. Оққанд ишлаб чиқаришни ҳам кенгайтириш нияти бор. Айтишича, келаси йили макарон цехини ишга тушираркан. Агар шу режаси амалга ошса, яна тўққизта янги иш ўрни яратилади.

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар