Даромад манбаи      Бош саҳифа

МАҲСУЛОТГА  НОТЎҒРИ  СЕРТИФИКАТ БЕРИЛСА...

Юртимиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи йилдан йилга ортмоқда. Бу эса ушбу маҳсулотларни доимий назорат этиб бораётган ташкилотлар зиммасига каттагина масъулият юклайди.

МАҲСУЛОТГА  НОТЎҒРИ  СЕРТИФИКАТ БЕРИЛСА...

— Агентлигимиз озиқ-овқат маҳсулотлари устидан икки турдаги назоратни амалга оширади, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Жамшид МИРСАИДОВ. — Булар давлат назорати ҳамда сертификатлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан инспекция назоратидир. Маҳсулотлар стандартларнинг мажбурий талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини бажариш учун агентлик таркибида 14 та ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари фаолият юритмоқда.

Агар маҳсулотга нотўғри сертификат берилса, бунга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан қандай чора кўрилади?

— Бундай вақтда мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Давлат назорати текширувларида 340 турдаги озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги синовдан ўтказилиб, 80 турдаги маҳсулот меъёрий ҳужжатлар талабига номувофиқ, деб топилганини эшитдик. Бундай маҳсулотлар сирасига қайсилар киради?

— Асосан, ароқ, вино, колбаса, нон ва нон маҳсулотлари. Негаки, мазкур маҳсулотларнинг тайёрланишида бирор бир камчиликка йўл қўйилса, бу истеъмолчи учун хавфли бўлади.

Пойтахтда тайёрланаётган «буханка» нон билан вилоятда тайёрлангани ўртасида фарқ бор. Ноннинг вазни, таъми, кўриниши турлича. Аслида мамлакат бўйича фақат битта стандарт жорий этилган эмасми?

— Тўғри, аслида бир маҳсулот учун ҳамма ҳудудда ҳам ягона стандарт ўрнатилган. Айрим жойларда сифатсиз нон тайёрланишига метрологик жараён, яъни ўлчов воситаларининг яхши текширилмагани сабаб бўлиши мумкин. Ўша ҳудудда тайёрланаётган ноннинг сифатига эътироз бўлса, бемалол (0371) 150-23-00 рақамли ишонч телефонига хабар бериш мумкин. «Ўзстандарт» кўпроқ маҳсулот сифати ва хавфсизлигини текширади.

Колбаса маҳсулоти учун ҳалол стандарт қачон жорий этилади?

— Мазкур стандартни шу йилнинг учинчи чорагида жорий этиш кўзда тутилган. Бу ҳақдаги маълумот, албатта, ёрлиққа ёзиб қўйилади. Маҳсулотни имкон қадар савдо дўконларидан харид қилиш лозим. Ана шунда ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмайди.

Мувофиқлик сертификати қанча муддатда берилади?

— Агар тадбиркор ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини сотмоқчи бўлса, мувофиқлик сертификати 3 йилга расмий берилади. Фақат бир йилда инспекцион текширув ўтказилади. Агар маҳсулот четдан келтирилган бўлса, у ҳолда мувофиқлик сертификати яроқлилик муддатига қараб берилади.

«Оила даврасида» мухбири

Улуғбек ЖУМАЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар