Даромад манбаи      Бош саҳифа

БИР МАВСУМДА 450 КИЛОГРАММ АСАЛ

Асаларичилик билан шуғулланадиган Муҳаммадраҳим акани бекободликлар яхши билади. Ҳар ёз ариларни махсус вагонда нектар йиғишга қулай жойга кўчиради. «Шира камайса, арилар анча асабий бўлиб қолади. Кўринган жонзотни чақа бошлайди», дейди у.

БИР МАВСУМДА 450 КИЛОГРАММ АСАЛ

Ота касбни давом эттираётган Муҳаммадраҳим Қозоқбоев ариларнинг феъл-атворини яхши билади. Мана, неча йилларки, сифатли ва шифобахш асал олиб, оиласига ҳам, иқтисодимизга ҳам фойдаси тег­япти. Даромади ҳам яхши, дастурхони тўкин.

— Агар яхши қаралса, йилига икки-уч марта асал олса бўлади, — дейди тадбиркор. — Ҳозирда 45 қути асаларимиз бор. Ҳар бир қутидан ўртача 10 килограммдан жами 450 килограммгача тоза асал оламиз. Самарадорлик эса ишчи арилар сони ва муҳитга боғлиқ. Февраль ойининг охирига келиб, тирик қолган асаларилар шира йиғишга киришади. Она ари наслни кўпайтириш билан шуғулланади. Ёш она ари ҳар бир рамкага 2000 га яқин тухум қўяди. Уларнинг асосий қисми ишчи арилар бўлади.

Агар  уяда ишчи арилар сони кўпайиб кетса, она ари ўзи учун янги «ўринбосар»ни дунёга келтираркан. Ариларнинг маълум бир қисмини у билан чиқазиб юбориб, популяцияни мувозанатлаштиради.

Бу вақтда эркак арилар нафақат наслни кўпайишига, балки тухумларга ҳам жавобгар бўлади. Улар ўзидан иссиқ ҳарорат чиқариб, тухумларни бир маромдаги ҳарорат билан таъминлайди. Қизиқ факт, асаларилар эркак арилар сони ортиб кетишига йўл қўймайди. Уларга оиланинг вақтинча аъзоси сифатида қараб, фақат шира йиғиш мавсумида боқади. Қиш яқинлашиши билан уларни уядан ҳайдаб чиқаради.

Ёзда янги майдонларга эҳтиёж сезилади. Сабаби, баҳорги гуллар тугаб, шира йиғиш қийинлашади. Далалар эса — шира йиғишга қулай жой.

— Кунгабоқар, қовун, тарвуз каби ўсимликлар ширага бой. Асаларилар улардан яхшигина нектар йиғади, — дейди асаларичи Муҳаммадраҳим ака. — Бундан ташқари, пахта майдонларининг кўплиги айни муддао. Дастлаб, гулидан, сўнг кўсакнинг остки қисмидан шира олишни арилар яхши билади. Кузда ишчи арилар дарахт ва ўсимликлар танасида тўпланган ширани йиғади.

Баъзи одамлар «қишда асал­арига шакар сиропи бериш керак», деб ҳисоблайди. Бу нотўғри ёндашув. Совуқ кунлари шакар эритмаси тезда музлаб қолиб, арилар уни истеъмол қилолмас экан.

Бу усул эрта баҳорда жуда қўл келади. Кунлар илий бошлаганда шакар қиёмига бироз асал аралаштириб бериш ариларни тетиклаштиради. Совуқ кунларда эса асалари уясига шакар упаси ва асал аралаштириб тайёрланган махсус озуқа қўйилади. Ундан арилар ўзига керагича ейди.

Мутахассиснинг айтишича, ўта тартибли асаларилар уясидаги ҳароратни бир меъёрда сақлайди. Уя ичи исиб кетса, туйнукларни очади ва минг-минглаб ари қанотларини жимирлатиб қоқиб шамоллатади. Совуқда эса махсус суюқлик билан туйнуклар оғзини прополиси билан кичрайтиради.

 Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар