Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

Яқин дугонамнинг тўйига таклифнома олдим. У шу қадар чиройли эдики... Нархи ҳам шунга яраша экани аниқ. Ўйлаб қолдим, бир кунга хизмат қилувчи қоҚоз. Фақат бир марта ишлатамиз ва кейин чиқитга айланади. Бунинг учун шунча пул сарфлаш шартмикан? Оддийроқ қоҚозда ортиқча жимжималарсиз ҳам таклифнома чиқарса бўлади-ку!

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

Тўй эгалари меҳмондўстлигини кўз-кўз қилиш учунми ёки кимўзаргами — дастурхонни бир ҳафтага етадиган егуликлар билан тўлдириб юборишган. Қанча есангиз ҳам тугамайди, гўё қайнар булоқ. Келин-куёв тўйхонага кириб келди. Тўй бошланди. Қўшиқлар, карнай, сурнай. Кечанинг маликаси ва шаҳзодаси бўлмиш келин-куёв ҳамманинг диққат марказида.

Икки гавдали эркак уларнинг столи олдида ҳайкалдай тош қотиб, туриб олган, ҳеч ўрнидан жилмайди. Кейин билсам, келин-куёвга қўриқчи экан. Очиғи, буни эшитиб ҳайрон қолдим. «Келин-куёв учун қўриқчи!? Қизиқ, тўйи куни уларга ким ҳам босқинчилик қиларди? Ўзининг тўйида, яқинлари, дўстлари даврасида қўриқчига қанчалик ҳожат бор? Айтишдики, бу ҳам бекорга эмас, балки суратга туширмаслик учун экан. Тўйда ҳамма эсдалик учун суратга тушиши анъанага айланиб қолган. Тўғри, бу баъзилар учун ёқимсиз ҳол бўлиши мумкин. Лекин бунинг учун қоровул ёллаш эмас, балки тўйхонанинг сураткаши билан «келишиб олиш»нинг ўзи кифоя эмасми?

Ёшларимиз ҳинд кинолари таъсирида катта бўлган. Энди эса уларга тақлид қиляпти. Аммо ёши катталар қаерга қараяпти?

 Киноларда кўриб ёки кимлардандир эшитганман бу ҳолат ҳақида. Бироқ бунга шахсан гувоҳ бўлишим тушимга ҳам кирмаган эди. «Нима экан» дейсизми? Қайнота ва келин рақси! Бу одат бизнинг тўйларимизга ҳам кириб келганини қаранг...

Ёшларнинг бундай ишларига ўрганиб қолгандик. Лекин энди улар сафига катталар ҳам қўшиляпти. Ўзбек қизларига ҳаё, ибо аждодлардан мерос. Ҳеч қачон қайнотанинг кўзига тик қарашмаган. Бироқ ҳозир мана шу кўзларга нима бўлди, бир-бирини қўлтиқлаб рақсга тушса...

Шарқ мамлакатлари ўз анъаналари билан доим Европадан ажралиб турган. Нега энди ўзимизнинг гўзал урф-одатларимизни бошқаларга тарғиб қилиш ўрнига уларнинг одатларини ўзимизда талқин қилишимиз керак?

 

Озода ВАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар