19 сентябрь тунида Мексикада магнитудаси 7,1 баллга тенг кучли ер силкиниши кузатилди. Кўплаб бинолар вайрон бўлди, қурбонлар сони ортиб бормоқда, дея хабар тарқатди РАА «Новости».
Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида қурбонлар сони 200 кишидан ошган. Хабарлар келиши давом этмоқда ва бу рақамлар янада катталашиши мумкин.
Мамлакат пойтахтининг ўзида 44 та бино вайрон бўлгани айтилмоқда. Газ қувурларининг ёрилиши ва ёнғинлар кузатилди, электр, сув таъминотида узилишлар юзага келди. Табиий офат туфайли яна бир хавфли вазият юзага келмоқда: попокатепетль вулқони уйғонган. Сейсмологлар вулқоннинг отилиш эҳтимоли жуда юқори ва хавфлилик даражасини «қизил», дея баҳолаган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔34
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил