Шри-Ланка прокуратураси никоҳ маросимига бир неча юз нафар мактаб ўқувчисини жалб қилган келин-куёв устидан тергов ҳаракатларини бошлади, дея хабар тарқатди France-Presse.
21 сентябрь куни ўтказилган никоҳ тўйида келиннинг 3 километр узунликдаги кўйлаги этагини «бор-йўғи» 250 нафар ўқувчи кўтариб борган. Яна 100 нафар ўқувчи қизлар қўлларида гул кўтариб турган.
Болалар ҳуқуқлари бўйича маҳаллий бошқарма болаларни дарс машғулотлари пайтида мажбуран ушбу тадбирга жалб қилиш факти бўйича суриштирувни бошлаган. Агар ушбу ҳолат тасдиқланса, келин-куёв 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔34
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил