Оиладаги тарбиянинг олтин калити
Баҳодир ота-онасидан шикоят қилиб қолди. Айтишича, укасини ундан кўра кўпроқ яхши кўриб, кўнглига қарашаркан. Унга эса умуман эътиборсиз бўлиб, қизиқишларига аҳамият беришмас эмиш.
Аввалига ҳайрон бўлдим, сабаби ҳар бир оилада фарзандлар бир кўзда кўрилади, бири иккинчисидан устун қўйилмайди, деган қараш шаклланган-да. Баҳодирга бу фикри хатолигини, аслида ота-онаси у катта ўғил бўлгани учун талтайиб кетмасин, дея шунақа муносабат қилишларини тушунтирдим. Бу гапдан сўнг бироз тинчлангандек бўлди, аммо эртаси куни кўрсатган хатини ўқиб, гапи тўғри эканига амин бўлдим.
Дам олгани тоққа кетган ота-она алоқа яхшимаслиги сабаб уларга хат жўнатишибди. Афсуски, хат ҳам катта ўғилга эмас, балки кичигига ёзилган экан:
«Нодир, биз яхшимиз. Тезда қайтамиз, унгача уйга ўзинг кўз-қулоқ бўл. Акангни биласан, унга ҳеч нимани ишониб бўлмайди. У ҳалиям бўш-латта… Ўқишларингга омад, ўғлим, барча умидимиз сендан…» Буни ўқиб, Баҳодирнинг жаҳли чиққан ва ўзидан-ўзи укаси билан жанжаллашиб, уйдан чиқиб кетган.
Очиғи, бундан мен ҳам хафа бўлдим, негаки айнан ота-онаси туфайли Баҳодирда ўзига ишонмаслик кучли эканини англадим. Айниқса, «барча умидимиз сендан» деб фақат кичик ўғилга мурожаат этилиши ноҳақлик эди, назаримда.
Бу сафар ҳам айбни унинг ўзига қўйдим. Ота-онасининг унга ишонишмаслигига ўзи сабабчилигини, қобилияти, билимини кучайтириб, ютуқларга эришиш орқали уларнинг фикрини ижобий томонга ўзгартириши кераклигини маслаҳат бердим.
Аслида айб фақат Баҳодирда эмас, унинг бу ҳолатга тушишида ота-онасининг ҳам хатоси бор. Айримлар боласининг бир марта муваффақиятсизлигини, қоқилганини кўриб, болам бўшанг, деган фикрда бўлиб қолишади. Уни бу чиғириқдан олиб чиқиш ўрнига, ҳар бир ишига ҳафсаласизлик билан қарашади. Укасига берилган ишонч уни янада илдамлаши, олға интилишига туртки бўлса, акасига нисбатан эътиборсизлик уни янада бўшаштириб, бор қобилиятини ҳам йўққа чиқаради. Бундан-да ёмони ака-ука, опа-сингил ўртасида совуқ муносабат, бир-бирига нисбатан ҳасад пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Ҳаттоки бир-бирини рақиб ҳисоблаш муҳити шаклланади. Бунинг оқибати қанчалик аянчли экани аён.
Фарзандлар бир ота-онадан туғилса-да, кўриниш, характер, қобилият жиҳатдан тубдан фарқ қилади. Бир хил палакдан ҳар хил хамак, дейишганининг сабаби ҳам шунда. Уларни маънан бир хил қиёфага келтириш учун эса ота-она меҳр-муҳаббат, эътибор ва ишонч булоғи билан тенг суғориши керак.
Дурдона САФАРОВА
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔234
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил