Америкада хакерлар ҳужуми оқибатида «Equifax» кредитлар тарихи бюросининг 2,5 миллион мижози 145 миллион доллар зарар кўргани аниқланди.
РАА «Новости» хабарида айтилишича, хакерлар жорий йилнинг май-июнь ойларида бюро маълумотлар базасига ҳужум уюштирган. Хакерлар 209 минг кишининг кредит карталарига, 182 минг кишининг шахсий маълумотлар базасига кириш кодларини ҳам қўлга киритган.
Жиноятчилар бюро иловаларидаги хавфсизлик тизимининг ҳимояланмаган жойларидан унумли фойдалангани айтилмоқда. Ҳозирча хакерлар изи топилгани йўқ.
Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади
🕔16:59, 04.06.2026
✔28
Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Батафсил
Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони осон эмас
🕔16:52, 04.06.2026
✔25
БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.
Батафсил
Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик
🕔16:51, 30.04.2026
✔103
Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.
Батафсил