Каталонияда ўтказилган мустақиллик референдуми Испания конституциясига кўра ноқонуний ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Брюсселдаги матбуот анжуманида Еврокомиссия расмий вакили шундай баёнот берди, дея хабар тарқатди РАТА-ТАСС.
Референдумда 2,3 миллион фуқаро иштирок этиб (Каталония аҳолиси жами 7,5 миллион), 90 фоиз иштирокчи мухториятнинг Испаниядан ажралиши учун овоз берган. Ўз навбатида, Испания Олий суди Каталония парламентининг мустақилликни эълон қилиш бўйича бир томонлама қарорини тан олмаган. Еврокомиссия эса, мазкур масалани Испаниянинг ички иши ва бу мамлакат қонунлари доирасида ҳал этилиши керак, деб ҳисобламоқда.
Каталониянинг ажралиб чиқиши Испания ва Европа учун жиддий иқтисодий таъсир кўрсатади. Бугунги кунда Испания иқтисодиётининг деярли бешдан бир улуши Каталония ҳиссасига тўғри келади.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔34
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил