2018 — 2027 йилларда давлат музейлари биноларининг 8 таси янгидан қурилади, 14 таси реконструкция қилиниб, 64 таси мукаммал таъмирланади ва жиҳозланади.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари Камола Болтабоеванинг айтишича, мазкур ишларни амалга ошириш учун манзилли дастур ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга ошириш учун жами 549 миллиард 400 миллион сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган. Дастурни амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилган. Комиссия ҳар бир музейнинг янги концепцияси, индивидуал эскиз лойиҳасини алоҳида ўрганиб, сўнг тасдиқлайди. Қурилиш ишлари шунга мувофиқ амалга оширилади.
— Дастур қабул қилиниши натижасида миллий музей фонди таркибидаги 2 миллиард 400 миллиондан зиёд ашёларни ишончли муҳофаза қилиш, сақлаш ва келажак авлодга етказишга эришилади, — дейди Камола Болтабоева. — Бундан ташқари, икки йил муддатда миллий музейларнинг электрон каталоги яратилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил