...Яқинда дугонам турмушга чиқди. Куёв ўзининг курсдоши экан. Уларнинг ёшлари тенг бўлгани учун ота-оналари бироз иккиланди. Бироқ фарзандларининг кўнглини синдирмаслик учун икки томон ҳам рози бўлиб қўя қолди. Тўйдан аввал дугонам еттинчи осмонда учиб юрганди. Юзида табассум, қалби тўла қувонч. Бироқ тўйдан кўп ўтмай, ундаги бу ўзгаришлар ўрнини маъюслик, асабийлик эгаллади. Турмуш ўртоғи билан гаплари бир жойдан чиқмаётгани, истаклари турлича эканини айтиб, роса йиғлади. Ота-онаси уни гапга қулоқ солмагани учун койибди. Ўзи бунинг сабаби турмуш ўртоғи билан тенгқур эканида деб ўйлаяпти.
													
								 
							 
												...Қўшнимиз Нафиса холанинг оиласига ҳавас қилса арзийди. Айниқса, келини маҳалланинг энг оқила аёлларидан. Турмуш қурганига ҳам олти йил бўлибди. Мана шу вақт ичида у ҳақда бирор ёмон гап-сўз эшитмадик. Ҳамманинг оғзида фақат мақтов. Нафиса хола доим «Ўғлим барака топсин, менга мана шундай ақлли келин олиб келди», дейди. Ҳа, уларнинг тўйи арафасида кўпчилик бу оила узоққа бормайди, деб ўйлаганди. Сабаби, келин-куёв тенгдош эди-да. Бироқ уларнинг бу башорати тўғри чиқмади. Бир-бирини тушуниб, оғир дамда елкадош бўлиб, фарзандларини биргалашиб тарбия қилаётган бу оилага ҳамманинг ҳаваси келади...
Ҳар икки ҳолатни ҳам ҳаётимиз давомида бир неча маротаба учратганмиз. Турмушдан кейинги ҳаёт икки инсоннинг ёшига ҳам боғлиқми? Нега бу ҳолат ҳаммада ҳар хил?
— Турмуш қураётганларнинг ёши ўртасидаги фарқ белгилаб қўйилмаган, — дейди «Ёшлар ишонч маркази» маслаҳатчи психологи Дилдора АКРОМОВА. — Лекин улар тенг бўлмаслиги мақсадга мувофиқ. Асосан дунёқараш катта аҳамиятга эга. Йигитлар ва қизлар психологияси икки хил бўлади. Агар ёшлар тенг бўлса, аёл турмуш ўртоғига ҳар бир ишни ўргатиб қилдиради. Бу ҳолат эса, эркакнинг аёлига муносабатига таъсир қилади. Шунинг учун ҳам йигит ўзидан уч-тўрт ёш кичик қизга уйланса, уларнинг психологик ёшлари тенг бўлади. Оиладаги мувозанат ҳам бузилмайди. 
Тенг ёшдаги, ҳатто қизнинг йигитдан анчагина катта бўлган жуфтликларнинг бахтли ҳаётини ҳам кўрганмиз. Куёвнинг дунёқараши кенг бўлса, оила масъулиятини ҳис қила олса, улар бахтли ҳаёт кечиради, албатта. Аммо бунда кўпроқ йигитнинг билими, характери инобатга олинади. Сабаби, тўйдан кейин куёвга кўпроқ масъулият юкланади. Оиладаги тотувликни, турмушнинг фаровонлигини эркак киши таъминлайди.
Бугунги кунда кўп ота-оналар фарзандларини жуда эрта турмуш қозонига ташлаяпти. Бу эса, кўп ҳолларда яхшилик билан якун топмайди. Фарзанд, аввало, оила масъулиятини ҳис қилиши керак. Акс ҳолда, оила пойдевори мустаҳкам бўлмайди. Қолаверса, ёшлардаги эрта турмуш келажакда фарзанд тарбиясига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
 
Озода ВАЛИЕВА
	
						
						
					 
					
					
					
								
								
									Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
									
										🕔07:32, 04.08.2025
						                ✔234
									
									Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									Фаровонлик  нима?
									
										🕔12:10, 15.05.2025
						                ✔268
									
									Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
									Батафсил
								 
							 
													
								
								
									Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
									
										🕔15:59, 12.12.2024
						                ✔437
									
									Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
									Батафсил