Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОИЛА ТИЗГИНИ

аслида кимнинг қўлида бўлиши керак?

Бугунги кунда дунёнинг етакчилари ҳисобланган баъзи давлатларда оила институтининг аҳволи нақадар ҳалокатли жар ёқасига келиб қолгани барчамизга маълум. Аммо афсуски, ўзини мусулмон санаб юрганлар орасида ҳам оила, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқи, бурч ва мажбуриятларига оид қонун-қоидаларни билмайдиганлар, билса ҳам уларни писанд қилмайдиганлар пайдо бўлиб, жамиятимизда оилавий муаммолар, қўйди-чиқдилар кўпайиб қолди. Агар бундай кимсалар оила борасида аслида Оллоҳ таолонинг амри қандай эканини англаганда эди, бугунги кунда ечимини кутиб ётган қатор муаммолар мутлақо вужудга келмаган бўлар эди.

ОИЛА ТИЗГИНИ

Баъзи оилаларда эр-хотин ўртасида келишмовчилик, бир-бирини тўғри тушунмаслик ёки аёлларнинг итоатсизлиги, оилада эри билан раҳбарлик талашиши, шу орқали ўзини ҳар жиҳатдан эридан устун эканини даъво қилувчи хотинлар ҳам йўқ эмас. Аммо мана шундай бузғунчи даъволар бутун инсониятнинг тақдирига, ўсиб келаётган авлоднинг келажагига хавф соладиган вазиятларни юзага келтираётганига, афсуски, эътибор бермаяпмиз.

Оллоҳ таоло эркакни аёлдан устун, афзал қилиб яратган. Дарҳақиқат, эркак киши жисмоний тузилиши, ички ва ташқи қиёфаси, иродасининг мустаҳкамлиги, руҳий-нафсоний ва бошқа жиҳатларга кўра оила раҳбари бўлишга мос қилиб яратилган. Қолаверса, оила қуриш ва бу йўлдаги барча сарф-харажатлар эркак кишининг зиммасида. Бундай раҳбарлик улкан масъулиятдир. Ушбу масъулият эркак кишининг зиммасига оилага, жумладан, аёлга раҳбарлик, ҳомийлик қилиш, устоз бўлиш, унинг ҳаётий эҳтиёжларини  қондириш ва муҳофаза этиш вазифаларини юклайди.

Эркак киши бундай шартларга жавоб бера олмаса, раҳбарлик унинг қўлидан кетади. Масалан, оиланинг нафақаси, таъминоти эркакнинг зиммасида эди, лекин у ҳеч бир сабабсиз уйда ўтириб, ўрнига аёлини ишлашга мажбур қилса, бечора хотин оиламни боқаман, бола-чақамни едириб-ичираман, эримга қарайман, деб бозорма-бозор, юртма-юрт сарсон-саргардон кезса, табиийки, бундай оиладаги раҳбарлик ўз-ўзидан ўша аёлнинг қўлига ўтиб қолади. Чунки молиявий бошқарув кимнинг қўлида бўлса, ҳал қилувчи қарор эгаси ҳам ўша бўлади. Бундай ҳолат жамият низомининг бузилишига олиб келади.

Инсоф билан ўйлаб кўрайлик, бугун тўйгача, тўй ва ундан кейинги кўпгина сарф-харажатлар асосан қиз томондан қилинмаяптими? Худди мана шу нарса турмушнинг илк кунлариданоқ эрнинг тилини қисиқ қилиб, оиладаги раҳбарлик ва масъулиятнинг келин қўлига ўтиб кетишига сабаб бўлмаяптимикан?!

Солиҳа аёлларнинг биринчи сифати итоаткорликдир. Бу итоаткорликлари қўрқувдан, мажбурийликдан эмас, балки ўз масъулиятини тушунганидан келиб чиққан, меҳр-муҳаббатга асосланган ихтиёрий муносабатдир. Оқила аёл эри ёнида турган пайтдагина эмас, балки бирор сабаб билан оиладан узоқда бўлган пайтда ҳам унинг ҳақ-ҳуқуқи ва обрў-эътиборини муҳофаза қилади.

Афсуски, ҳамма аёллар ҳам бундай мақомга лойиқ бўла олмайди. Ўз ҳаддини унутган ҳолда, эрига қарши бош кўтариб, беодоблик, итоатсизлик қилаётган аёлларни кўп учратяпмиз. Бундай ҳолларда аввал уларга панд-насиҳат қилинади. Аммо бу самарасиз бўлса, хотиннинг итоатсизлиги давом этаверса-чи? Ҳижрон, гаплашмаслик каби чоралар кўрилади. Ётоқхонанинг ўзида тўшакни бошқа қилиш аёл кишига ваъз-насиҳатдан ҳам кучлироқ таъсир қилади. Ҳали инсофини йўқотиб улгурмаган аёллар «кўзини каттароқ очиши» учун мана шу жазонинг ўзи кифоя қилади.

Аёл киши табиатан таъсирчан, ҳиссиётга берилувчан, шошқалоқ ва тез аччиқланувчи бўлади. Сал нарсага эрига нисбатан итоатсизлик қилиб қўйиши мумкин. Аммо кейин ўзига келиб, итоатга қайтса, унга қарши чора кўришга зарурат қолмайди. Бу оилани мустаҳкамлаш учун ниҳоятда зарурдир. Чунки бир-бирига нисбатан кечиримли бўлиш доимо яхшилик келтиради.

«Қарс икки қўлдан» деганларидек, оиладаги келишмовчилик ҳам эр, ҳам хотин томонидан юз берса, бу зиддият кучайиб, эр-хотин уни биргаликда ҳал қила олмай қолишса, энди масалани оила сирини ташқарига чиқармасдан ҳал этишнинг иложи қолмаган бўлади. Бундай ҳолатда бошқалар аралашиб бўлса ҳам, оилани сақлаб қолишга уриниб кўриши зарурдир.

Албатта, бундай ҳакамлар уларнинг ўзларидан, яъни эр-хотин рози бўладиган қариндошлардан ёки бегоналардан тайинланади. «Рози бўладиган» деб шарт қўйилаётгани ҳакамлар чиқарган ҳукм ҳар икки томонга мақбул бўлиши учундир. Шу боис ҳакамлар ақлли, тажрибали, турмушнинг паст-баландини биладиган, кўпни кўрган, адолатли ҳукм чиқаришга ҳаракат қиладиган кишилар бўлиши керак. Уларнинг асосий вазифаси эр-хотиннинг орасини ўнглашдан иборат.

Яратганга шукрлар бўлсинки, бугун динимизни ўрганиш ва унга амал қилиш, миллий қадриятларимизни тиклаш борасида кенг кўламли хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятимизнинг бугуни ва эртаси бўлмиш оила, эр-хотин муносабатлари, фарзанд тарбияси масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш болажон халқимизнинг асрий орзулари, минг йиллик диний ва миллий анъаналаримизга кўра энг муҳим долзарб вазифага айланди.

Шундай экан, миллатимизга ёт тушунчалар, урф-одатларнинг ёшларимиз онгига сингдирилишига, соғлом инсоний фитратга зид бўлган турмуш тарзини улар орасида сунъий равишда оммалаштиришга йўл қўймайлик. Бунга қарши курашишнинг энг муҳим омили — оилада, маҳаллада таълим-тарбияни кучайтиришдир.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,

Юнусобод тумани бош имом-хатиби




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔233

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 233    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар