Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«КИТОБ МЕН УЧУН СИРЛИ СИМФОНИЯ»

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух ЗОКИРОВ:

Китобхон оилада катта бўлганим келажагимга, ижодимга катта таъсир ўтказган. Отам китобни севадиган, эъзозлайдиган, зиёли инсонларга меҳр қўйган киши эди. Кўп ҳолларда бошдан кечирган оғир дамлари ҳақида сўзлаб берар, биз эса бир қизиқ китоб ўқиётгандай тинглардик. Падари бузрукворим ҳаётидан, кўрган кунларидан сабоқ чиқаришга, онам айтган ўгитларни бажаришга ҳаракат қилардик. Шу тариқа менда ҳам китобга муҳаббат уйғонган.

«КИТОБ МЕН УЧУН СИРЛИ СИМФОНИЯ»

Ёшлигимда ўқиган китобларим орасида ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асари каминада катта таассурот қолдирган. Ундаги ўзбекона ифодалар, меҳр-муҳаббат, гўзалликка йўғрилган муносабатлар қалбимда ширин туйғулар барқ уришига сабабчи бўлган. Романдан ҳақиқий муҳаббатни, унинг учун курашишни, қадрига етишни, Ватанни севишни ўрганганман. Мард ва жасур инсон доим ҳақ бўлишини англаганман.

Одатда, бирор нарсадан хафа бўлсам ёки жуда севинсам, қўлимга китоб оламан. Ичимдаги туғёнларни китоб саҳифаларига сочаман. Шу боис уларда ўзгача бир наво ҳис қиламан. Билим ўчоғи саналмиш кутубхонани эса бетакрор, қайтарилмас, соғинчли симфонияга қиёслайман.

Кўп ҳолларда мутолаа қилган асарим ҳақида раҳматли акам Ботир Зокиров билан фикр алмашардик. Чунки у мен ўқиган китобни аллақачон хатм қилиб бўлган бўларди. Ўзбекча, русча асарларни берилиб, таъсирланиб мутолаа қилар ва таассуротлари билан ўртоқлашарди. Унинг асосий дўстлари шоирлар, ёзувчилар, рассомлар, адабиётшунослар ҳисобланган. Шу боис акамга доим ҳавас қилганман. Ботир Зокиров чинакам санъаткор, бетакрор овоз эгаси ва самимий инсон эди. Унинг китобга, санъатга эътиқодини сўз билан таърифлаш қийин.

Аслида санъаткор юрагини унинг ўзидан бўлак тўлақонли тушунадиган инсон бўлмаса керак. Мен акамнинг қўшиқлари бутун дунёга машҳур бўлишида унинг қалби, овози билан бирга, тинимсиз мутолаа қилиб, тафаккурини бойитиб боргани ҳам сабаб бўлган, деб биламан. Чунки китоб ўқиган инсонгина янгилик қилишга, инсонларни ортидан эргаштиришга қодир. У тиним билмай ўқирди, изланарди, ижод қиларди. Ўзини сира ўйламасди.

Умуман олганда, оилада кимдир китоб ўқиса, ўша хонадонда тарбия топаётган бола ҳам мутолаага меҳр қўяди. Шунинг учун ота-онам, айниқса, акам ортидан бориб, мен ҳам кўп китоб ўқийдиган, шеърлар ёдлайдиган, ҳатто, уларга ўзимча мусиқа басталаб, аста-секин қўшиқ куйлайдиган бўлдим.

Ҳозир қаерга борсам, ўша жойдан китоб харид қилиб, шахсий кутубхонамни бойитишга ҳаракат қиламан. Уларнинг сеҳри мени доим ўзига чорлаб туради. Китоблар менга бир олам, ҳали ўқилмаган китоб эса сирли бир куйдай туюлади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига келсам, кўнглим ёришиб, қалбим қувнаб кетади. Бу ерда ёшлар билан учрашиб, уларга оз бўлса-да, ўз тажрибамдан ўтказган хулосаларим, фикрларимни айтаман. Бундан беҳад бахтиёрман. Чунки келажак китоб ўқийдиган ёшлар қўлида! Кутубхоналар мен учун юқорида айтганимдай, сирли симфония, ҳали ҳеч ким тингламаган наволар. Ниятим бу симфониялар доим юртимиз қалбида янграйверсин.

 

Жавлон ЖОВЛИЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔251

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔293

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 251    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 293    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 397    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 371    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар