Тошкентда Марказ-5, «Жасорат» ҳайкалидан Мустақиллик майдонига элтувчи Шароф Рашидов шоҳкўчасининг бир қисми транспорт ҳаракати учун яна очилди.
Бир вақтлар ёпиб қўйилган, ўрнида ўзига хос яшил ҳудуд барпо этилган майдон буткул тозаланиб, асфальт ётқизилди. 9 октябрдан бошлаб Шароф Рашидов шоҳкўчасининг бу қисмида транспорт ҳаракати тикланди. Юнусобод туманини Тошкент маркази билан боғлайдиган ушбу йўлнинг очилиши Амир Темур шоҳкўчасидаги тирбандликнинг олдини олишда қўл келади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил