Андижон вилояти Олтинкўл туманининг Сувюлдуз қишлоғи Исломобод маҳалласида яшовчи Тўхтасин Ҳасанов ҳовлисидан кўзага жойлаб кўмилган 4500 донадан зиёд мис тангалар хазинаси топилди.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Археология институти мутахассисларининг дастлабки хулосасига кўра, хазинадаги тангаларга араб ёзувлари зарб қилинган бўлиб, уларнинг аксарияти XVII асрга, яъни Бухоро хонлигининг Аштархонийлар сулоласи даврига, қисман эса XVI асрнинг иккинчи ярмида ҳукмрон Шайбонийлар сулоласининг сўнгги вакили Абдуллахон II даврига мансуб. Хазина таркибида Бухоро, Самарқанд ва Тошкент зарбхоналарида чиқарилган мис тангалар — фулуслар (ҳозирги «пул» ибораси ҳам айнан мис танга номидан келиб чиққан) борлиги аниқланмоқда, дейилади Kun.uz хабарида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил