Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази томонидан Самарқанд шаҳридаги автобус ва трамвай бекатларида «Мобиль кутубхона» ташкил этилди.
Айни пайтда шаҳардаги бекатларга миллий ва жаҳон адабиётининг 200 дан ортиқ нодир китоби муқоваси сурати ва QR-коди жойлаштирилган. Виртуал кутубхонадан йўловчилар ўз смартфони орқали китобларнинг электрон нусхасини ҳамда унинг аудиоёзувли вариантини QR-код орқали бепул юклаб олиши мумкин. Мобиль кутубхоналарни босқичма-босқич кўпайтириш ва китоб фондини бойитиш режалаштирилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил