Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҚУРИЛИШ  МЕЪЁРЛАРИ  БУЗИЛСА…

ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

Ота-боболаримиз дуога қўл очганда «ўт балосидан асрасин», деган гапни тилга олишни канда қилмайди. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин — қудратли куч. У содир бўлса, даҳшатли балога, кулфатга айланиши мумкин.

Айрим ҳудудларда эътиборсиз қолдирилган бинолар, вақтинча бўш турган иншоотлар ёнғин хавфи бор жойлар ҳисобланади. Хусусан,  қурилиши тугамаган айрим биноларда тез аланга олувчи турли буюмларнинг тўпланиши ва қаровсиз қолдирилиши ёнғин келиб чиқиш эҳтимолини оширади.

Бундан ташқари, ҳовли уйларда содир бўлаётган ёнғинларнинг катта майдонга тарқалиб кетишига қурилишда ёнғинга қарши оралиқ масофаларни сақламаслик, томлардаги ёғоч панжараларга тилсиз ёвга қарши махсус суюқлик билан ишлов бермаслик, уйлар орасида ёнғинга қарши деворлар қурилмаслиги сабаб бўлмоқда. Шунинг учун хонадонларда ёнғиннинг олдини олиш мақсадида янги қурилаётган ёки таъмирланаётган уй-жой ҳовлиларда ёзги ошхона ва тандирхона, молхона ва ем-хашакхоналарнинг ҳамда ҳар жуфт хоналар орасида олти метрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши оралиқларни сақлаш керак.

Шу билан бирга, икки қўшни хонадон оралиғида томни кесиб ўтувчи 60 сантиметр баландликдаги ва қалинлиги 12 сантиметрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши деворлар билан ажратиш зарур. Уй томининг ёғоч панжаралари ўтга бардошли бўлиши  учун унга суюқликлар билан ишлов бериш, иситиш печкаларини қоидага мувофиқ ўрнатиш зарур. Энг муҳими, бинодан фойдаланишда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг оддий қоидаларига риоя этиш каби тадбирлар орқали иморатларни ёнғиндан сақлашга эришилади.

Шу билан бирга, уйларда содир бўлаётган ёнғиннинг асосий сабаби — электр ускуналарининг носозлиги, газҳисоблагичларда қўлбола сақлагичларни қўллаш, симларни бир-бирига вақтинчалик боғлаб улаш, болаларнинг олов билан ўйнаши, электр ва газ пайвандлаш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, ностандарт электр иситиш воситаларидан фойдаланиш кабилар киради. Энг ачинарлиси, спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки тамаки маҳсулотини чекиш вақтидаги эҳтиётсизлик ҳам ёнғинни келтириб чиқараётган омил бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз. Аслида ёнғин юз беришининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар жуда оддий. Фақат уларга риоя этилса бас. Шунда инсон мол-мулки ва яқинлари ҳаётини асрашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган бўлади.

Бахтиёр САМИГОВ,

Юнусобод тумани ЁХБ бошлиғининг ўринбосари, майор,

Муроджон УБАЙДУЛЛАЕВ,

туман ЁХБ инспектори, сержант




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔65

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔301

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔581

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар