Глобал исиш туфайли 2100 йилга бориб дунё океанларининг сув сатҳи 1,3 метрга кўтарилиши мумкин, дея хабар тарқатди РАТА-ТАСС.
Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, муз қатламларининг фаол эриши оқибатида дунё океанининг ўртача сатҳи йилига 3 миллиметрга кўтарилмоқда. Аммо баъзи жойларда, жумладан, Тинч океанининг ғарбий ҳудудларида бу жараён жадалроқ кечаётган бўлиб, сув сатҳи кўтарилиши йилига 12 миллиметргача етган. Буни Соломон ороллари архипелагидан «ғойиб» бўлаётган ороллар мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўтган йили бу ҳудудда бир йўла бешта орол сув остида қолган бўлса, жорий йилда уларнинг сони яна учтага кўпайган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔34
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил