Зилзила, тўфон ва бошқа турли табиий офат оқибатида ҳар йили Ер юзида 14 миллион одам бошпанасиз қолмоқда. Бу ҳақда БМТнинг табиий офатлар хавфини камайтириш борасидаги янги ҳисоботида келтирилган.
Табиий офатлар улкан иқтисодий зарар келтирмоқда. Биргина жорий йилги тўфонлар мавсумида Америка иқтисодиёти 300 миллиард доллар зарар кўрган. Доминика, Антигуа ва Барбуда каби орол давлатлар талафоти эса, ундан-да кўпроқ. Ҳужжатда табиий офатларда одамлар ўлимини камайтириш учун атмосферага чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини кескин камайтириш бугунги куннинг энг долзарб масаласи экани айтилган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔34
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил