Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан «Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари» кўрик-танлови ўтказилди.
Асосий мақсади «Баркамол авлод» болалар марказларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, самарали натижаларга эришган педагогларнинг иш тажрибасини оммалаштиришдан иборат бўлган мазкур танловнинг якунига кўра, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани «Баркамол авлод» болалар марказининг «Мунчоқли безак» тўгараги раҳбари Тўхтажон Йўлдошева биринчи ўринга муносиб топилди. Жиззах вилояти «Баркамол авлод» болалар марказининг «Карвинг» тўгараги раҳбари Жамилахон Ўктамова иккинчи, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар «Баркамол авлод» болалар марказининг «Ёш қандолатчи» тўгараги раҳбари Дилноза Бозорова учинчи ўринга сазовор бўлди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил