Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрдаги қарори билан Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мазкур жамғармага дастлабки ҳиссаси Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобидан шакллантирилиши белгиланган. Беш йил муддатга, жумладан, имтиёзли икки йиллик даврни ҳисобга олган ҳолда тақдим этиладиган мазкур кредитдан аҳоли фаровонлигини ошириш, сув таъминоти ва канализация масалаларини ҳал қилиш, маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш, ижтимоий объектларнинг моддий-техника базасини қуриш ва мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ходимлари учун хизмат уйларини барпо этиш учун фойдаланилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил