«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилСир эмаски, пойтахтда даволаниш учун вилоятларимиздан жуда кўп одам келади. Чунки ҳудудларимиздаги тиббий хизмат қониқарли эмас ёки кадр танқис. Айниқса, тор ихтисосликдаги мутахассисларга кўриниш учун аксарият шундай йўл тутади. «Яхши кадр фақат Тошкентда» деган қараш ҳамон устувор…
Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Тиббий таълимдаги ислоҳотлар — мамлакатимиз тиббиёт соҳасининг тараққиёт мезонларидан бири» мавзусида матбуот анжумани ўтказди. Унда бугунги кундаги ўткир масала — соҳадаги кадрлар масаласи кўтарилди.
Дарҳақиқат, ҳар қандай соҳа ривожи шу йўналишда тайёрланаётган кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Хусусан, тиббиёт ҳам. Гарчи энг замонавий техникалар, сўнгги технологиялар соҳага киритилиб, бинолар реконструкция қилиниб, мукаммал бошқарув тизими шакллантирилса-да, кадрлар масаласи оқсаса, тиббиётда кутилган натижага эришиб бўлмайди. Зеро, тиббиёт соҳасини замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли, масъулиятни ҳис этадиган, ҳар жиҳатдан етук кадрлар билан таъминлаш ҳаёт-мамот масаласидир.
Шунинг учун Президентимиз соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлган учрашувларда профессионал кадрлар тайёрлашга алоҳида тўхталиб ўтган. Хусусан, халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, тиббий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш лозимлигини таъкидлаганди. Қолаверса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга доир муҳим масалалар белгиланган.
Шундай экан, айни пайтда бу борада қандай ишлар олиб борилмоқда? Тиббий таълимни ислоҳ қилиш ва уни дунё стандартлари даражасига етказиш бўйича нималар қилинмоқда? Тизимда ўзгаришлар бўляптми?
— Давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ушбу йўналишда муҳим бурилиш ясади, — дейди Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир ЮСУПАЛИЕВ. — Тан олиш керак, олий таълим муассасаларида бакалавриат босқичининг (даволаш иши) 7 йил давом этиши замон талабларига жавоб бермасди ва мазкур таълим учун асосланмаган ортиқча молиявий маблағларни ҳам талаб этиб келаётган эди. Президентимизнинг мазкур қарорида айнан тиббиёт кадрлари етишмовчилигини бартараф этиш масаласига ечим кўрсатилган. Яъни, ҳужжатда тиббий таълим йўналишларидаги бакалавриат тизимида ўқиш муддатларини белгилаш алоҳида қайд этилган. Унга кўра, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб даволаш иши, касбий таълим (даволаш иши), ҳарбий-тиббиёт иши (даволаш иши), педиатрия иши 6 йил, тиббий-биологик иш 4 йил, тиббий профилактика иши 5 йил этиб белгиланди. Эътиборлиси, ҳозир «даволаш иши», «касбий таълим» (даволаш иши), «ҳарбий тиббиёт иши» (даволаш иши), «педиатрия иши» бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олаётган 2-5-босқич талабалари ҳам таълимни 6 йиллик ўқув дастури асосида давом эттириши кўзда тутилган.
Мутасадди раҳбарнинг берган маълумотига кўра, мамлакатимизда 7 та олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг ҳудудий филиалларида ҳар йили 2 мингдан ортиқ шифокор тайёрланади. Аммо жойларга чиқиб мавжуд ҳолат ўрганилганда, соғлиқни сақлаш соҳасининг бирламчи тизимида кадрлар таъминотида номутаносибликлар борлиги аён бўлди. Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбарининг юқорида тилга олинган қарори кадрлар таъминотини яхшилашда муҳим ҳужжатга айланди: 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб биринчи марта тиббиёт кадрларига талаб юқори бўлган ҳудудлар учун давлат гранти асосида бакалавриат йўналишига қабул амалга оширилди.
Натижада тиббиёт олий ўқув юртларига бу йилги қабул ҳар қачонгидан қизғин кечди. Жорий йил 44 минг 409 нафар йигит-қиз ушбу йўналишдаги олийгоҳларга ҳужжат топширди. Улардан 3 минг 445 нафарига талабалик бахти насиб этди. Айни пайтда ушбу талабаларнинг 1355 нафари давлат гранти асосида (барчаси вилоятлардан) ва 2090 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олмоқда.
— Тиббиёт ходимларини тайёрлаш борасида тўпланган тажриба ушбу соҳани, айниқса, ўқув дастурларини янада такомиллаштириш вақти келганини ҳам кўрсатди, — дейди Баҳодир Юсупалиев. — Ўқув соатлари таҳлил қилиб ўрганилганда, мавзуларнинг 15 фоизидан ортиғи қайтарилиш ҳоллари мавжудлиги аниқланди. Бундан ташқари, бакалавриат ва магистратура босқичидаги ўқув режа ва дастурларда мутахассисликка оид бўлмаган фанларнинг кўплиги ҳам талабанинг ортиқча вақтини олиб, ихтисослик бўйича билим олишига сезиларли таъсир қилиб келаётганди. Яна бир муаммоли ҳолат — таълим жараёнига тиббиёт соҳасидаги замонавий билимларни киритиш билан боғлиқ эди.
Шу тариқа, олий тиббий таълимнинг клиникагача бўлган ва клиник фанлар блоклари бўйича ўқув соатлари салмоғи оширилиши, олий тиббий таълим стандартларини қайта кўриб чиқиш белгиланди. Шунга асосан, бакалавриат босқичи учун давлат таълим стандартлари қайта ишлаб чиқилмоқда. Яъни, касбий фанлар блоки кенгайтирилиб, ижтимоий-иқтисодий фанлар блокини 7 фоизгача қисқартириш, клиникагача ва клиникага оид фанларга соатлар ҳажмини 85 фоизгача кўпайтириш назарда тутилган. Бундан олдинги Давлат таълим стандартларида белгиланган ўқув режаларида гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича ўқув соатлари ҳажми 15-20 фоизгача эди. Асосий мутахассисликлар бўйича эса 40-50 фоизни ташкил қилган, холос.
Яна бир эътиборли жиҳат: энди тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг дипломига ихтисослик қайд этилади. Илгари бу кўрсатилмагани боис ички ва ташқи меҳнат бозорида ўзига яраша муаммо ва салбий ҳолатларни келтириб чиқарган. Мазкур янгилик битирувчиларнинг етакчи хорижий тиббий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларда малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш борасида дуч келинаётган тушунмовчиликларга барҳам беради.
Хулоса қилиб айтганда, Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилаётган тиббий таълимни комплекс ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар соҳани кадрлар етишмовчилиги қопланишини 15 фоизга тезлаштиради. Тиббий таълим тизимини халқаро стандарт талабларига мослаштиради.
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил