Никоҳ — муқаддас ришта. Уни беҳуда сабаблар билан узиш инсонга муносиб иш эмас.
Унда нега ҳозир ажримлар, оилавий жанжаллар тобора кўпаймоқда? Нега ҳар тўрт-беш оиладан бири судга шикоят қилиб, ажрим сўрамоқда? Мутахассислар ва яраштирув комиссиялари шикоят сабабини ўрганиб чиқишганда ажримга асос бўладиган жўяли сабаблар деярли топилмайди. Келинга қарши шикоятлар: «Таги паст...», «Мебели хорижники эмас...», «Дангаса...», «Онаси бешик қилиб, той олиб келмаган...», «Уй ишларига уқуви йўқ...», «Битта болани эплолмайди...», «Қачон қараса касал, югуриб-елиб хизмат қилмайди...», «Онаси қудачиликни ўрнига қўймайди...» каби беҳуда гаплар. Агар шундай майда гаплар билан ажрашиш мумкин бўлганида, қанчадан-қанча оилалар пароканда бўлиб, жамиятда тирик етимлар сони ошиб кетиши, қанчалаб болалар ота-она меҳридан бебаҳра қолиши оддий ва арзимас ҳолатга айланади.
Ақл ишлатиб, ўйлаб кўрилса, касални даволатса, дангаса, хулқи ёмонга насиҳат қилса, тойчоқсиз ҳам набира катта қилса, таги паст бўлса-да, одоби яхши келин билан муроса қилиб яшаса бўлади. Арзимас сабаблар билан эр-хотин орасига низо солиш, жанжал кўтариш, хотинга азият етказиш тўғри эмас. Айрим қайнона-қайноталар айб ўғилларида эканини билиб турса ҳам, ҳамма айбни келинига тўнкаб оила негизига ўзлари билмаган ҳолда болта уради.
Бунинг акси ўлароқ, эркак кишига ҳам баъзи асоссиз айбларни рўкач қилишади: «Оилани боқолмайди...», «Бир иш қўлидан келмайди...», «Ўзига тўқ деб ўйлабман, камбағал бўлиб чиқди...» каби гаплар. Эрга юкланадиган асосий айб — кўп пул топмаслиги, автомашинаси, катта-катта даромади йўқлиги.
Айрим аёллар эр яхши топиб-тутганда чиройли муомала қилади, иши орқага кетганда, бирор мусибат етганда ёлғиз ташлаб қўяди. Гўёки оила унинг учун фақатгина яхши таъминот манбаи. Бошқа пайтларда эса оиладан, турмуш ўртоғидан ҳатто, фарзандларидан ҳам юз ўгирадиган аёллар ҳам йўқ эмас.
Аcлида эр-хотин қандай сабаблар билан ажрим ҳуқуқини талаб қилиши мумкинлиги ҳақида кўпчилик ҳеч қандай билим ва маълумотга эга эмас. Шу боис янги оила қурган ёш келин-куёв ўзининг хаёлига келган важларни дастак қилиб ажрашиш кўйига тушади. Бу можаронинг орқасидан нафақат биргина оила, балки жамиятдаги кўплаб муносабатларга зарар етади.
Ёшларни оила қуриш, янги ҳаётга тайёрлашда айни мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Фахриддин МАМАНОСИРОВ
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔234
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил