Қиш ва баҳор ойларида ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида узилиш бўлмайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги «2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қайд этилган.
Қарорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш, омборхона ва совутиш сиғимларини кўпайтириш каби қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил