Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги «International House — Tashkent» академик лицейида қатор новаторлик техник ишланмаларни ўз ичига олган «Smart Class» ўқув синфи очилди.
«Smart Class»да қўлланилаётган технологиялар ўқитувчига ўқувчилар билан интерактив усулда боғланиш, уларга умумий ва индивидуал вазифалар бериш имконини тақдим этади. Янги «ақлли синф» ўқувчиларнинг қобилиятлари ва ижодий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Педагог ўқувчилар томонидан топшириқлар қандай бажарилаётганини реал вақт тартибида бевосита кузатиб бориши мумкин. Синф лицей ўқитувчи ва ўқувчиларига хорижлик мутахассислар билан масофавий тарзда тажриба алмашиш имконини берувчи видеоконференция тизими билан жиҳозланган. Шунингдек, машғулотлар жараёнида ўқувчиларга барча зарур иловалар ўрнатилган планшетлар тақдим этиш режалаштирилмоқда, дейилади ЎзА хабарида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил